Табиатни асрашга барчамиз масъулмиз!
Сўнгги даврда аҳоли пунктларининг санитария ва экологик ҳолати учун давлат органлари, хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари ҳамда фуқароларнинг шахсий жавобгарлигини кучайтириш, шунингдек, 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасида кўзланган натижаларга эришилишини таъминлашга қаратилган қатор қарорлар қабул қилинди. Жумладан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгашига вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тегишли комиссиялар билан биргаликда жойларда дов-дарахт-ларни қирқиш ва кесишда, уларни қайта ишлаш ва чиқиндиларни утилизация қилиш масалаларида экология талабларига риоя этилиши ҳолатлари бўйича назоратни амалга оширилишини таъминлаш вазифаси топширилгани айни муддао бўлди. Вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи ва шаҳар, туманлар инспекцияларининг раҳбарлари зиммасига атроф муҳитни муҳофаза қилишнинг ҳолати тўғрисида тегишли халқ депутатлари Кенгашларига мунтазам равишда ҳисобот тақдим этиш вазифаси юклатилди. Бу эса ўз навбатида атроф муҳит ва инсонлар саломатлигини муҳофаза қилишда Ўзбекистон Экологик партиясининг "Биз келажак учун жавобгармиз" ғояси амалга ошишида дастурул амал бўлиб хизмат қилади!
Улуғбек Иброҳимов,
Ўзбекистон Экологик партияси
туман Кенгаши раиси.
Bosh sahifaga qaytish