Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ ЎРИНБОСАРИ БОҒОТЛИК ЭЛДОШИМИЗ БОТИР САИДОВ ПОЛВОНЛАР ДАВРАСИДА

    • Qog'ozga chop etish

    Жорий йилнинг 7 июнь куни Боғот тумани Болалар- ўсмирлар спорт мактабида спортнинг Кураш тури бўйича ўтган устозлар Олим Қувоқов, Саъдулла Рўзметов, Эркин Эрнафасов, Хайитбой Хўжаниёзов, Рўзмат Абдиримов, Рустам Эшметовлар хотирасига бағишлаб, «Боғот туман очиқ биринчилиги» мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақада вилоятимизнинг турли чеккаларидан. Жумладан, Шовот тумани, Янгибозор тумани, Қўшкўпир, Урганч, Янгиариқ, Гурлан туманлари, Урганч шаҳаридан жами 245 нафар спортчилар иштирок этишди. Мусобақага нуфузли меҳмонларимиз Хоразм вилояти хокими ўринбосари Хоразм вилояти Туризм ва спорт бошқармаси бошлиғи Ботир Саидов, Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев, Хоразм вилояти Яккама якка кураш спорт турларига ихтисослаштирилган Болалар ўсмирлар спорт мактаби директори, Хоразм вилояти Кураш федерациясининг ижрочи директори Ортиқ Палванов, Боғот туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Абдулла Абдуллаев, Боғот туман прокурори Алишер Рўзметов, Боғот туман ҳокими ўринбосари Расулбек Шарипов, Боғот туман бош имом хатиби Рашиджон хожи Эрназаров ҳамда бир қатор фахрий спортчи устозлар ташриф буюришди. Боғот тумани БЎСМ директори Эргаш Жуманиёзов бошчилигидаги аҳил жамоа мусобақа жудаям кўтаринки руҳда ўтиши учун барча тайёргарликларни кўрганлиги спорт мактабга кираверишдан яққол кўзга ташланди. Мусобақада Боғот тумани полвонлари пешқадамлик қилдилар. Ғолиб бўлган спортчи полвонлар қимматбаҳо эсдалик совғалари, диплом ҳамда медаллар билан тақдирландилар.Боғот тумани ҳокими вилоятимизнинг барча туманларидан ташриф буюрган ёш полвонларга, уларнинг тренерларига, Хотира турнири ташкилотчиларига самимий миннатдорлик билдирди ва Боғот заминида камолга етаётган полвонларга ҳар доим туман ҳокимлиги кўмакдош бўлишини билдириб ўтди.  



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Sentyabr     
DuSeChPaJuShYa
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Veb-sayt faoliyatini baholang?