Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    ТАШАББУС- 2021» КЎРИК- ТАНЛОВИНИНГ ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ БОСҚИЧИ ЯКУНЛАНДИ

    • Qog'ozga chop etish

    Бугун 09.06.2021 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар ўртасида анъанавий тарзда ҳар йили ўтказилиб келинаётган «Ташаббус-2021» кўрик танловининг Хоразм вилояти босқичи бўлиб ўтди. Танловнинг шаҳар ва туман босқичларида 800 нафардан ортиқ тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар иштирок этиб, улардан 63 нафари вилоят босқичига йўлланма олган эдилар. Бугун Урганч шаҳридаги маданият ва истироҳат боғида ўтказилган тадбирда танловнинг вилоят босқичи ғолиблари аниқланди.Танлов якунига кўра, «Саноат соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори» йўналиши бўйича Боғот туманидаги «PERFEKT LOGISTIC» МЧЖ раҳбари Ҳамдам Худойназаров ғолиб деб топилди. Танлов ғолиблари вилоят ҳокимлиги томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев ғолибликни қўлга киритган тадбиркорни табриклаб, эришилган ютуқлар ҳақида суҳбатлашди ҳамда республикада янада юқори натижалар кўрсатишларида муваффақиятлар тилади.Жорий йилнинг 12- 13 июнь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган »Ташаббус -2021» Республика танловига йўлланма олган боғотлик шижоатли ва фидойи, меҳнатсевар тадбиркоримизга омад ҳамроҳ бўлсин ва ғолиблик сизга бардавом бўлсин, деймиз.



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Sentyabr     
DuSeChPaJuShYa
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Veb-sayt faoliyatini baholang?