Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    Халқ депутатлари Боғот тумани Кенгашининг ҚарориБоғот тумани маҳаллий бюджетининг 2020 йилги асосий параметрлари тўғрисида

    • Qog'ozga chop etish

    Қонуннинг 18-моддасига асосан 2020 йил учун туман маҳаллий бюджетини қабул қилиш бўйича халқ депутатлари Боғот тумани Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ: 1. Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг 2019 йил 16 декабрдаги "2020 йил учун Хоразм вилояти маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида" ги 52-209-сон қарорига мувофиқ 2020 йил учун Боғот туман маҳаллий бюджетига вилоят бюджетидан ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансферт 51,7 млрд. сўм миқдорида тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин. 2. Қонуннинг 19-моддасига асосан қуйидаги солиқ турлари туман бюджетига тўлиқлигича ўтказиб берилсин: жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи; жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи; жисмоний шахсларнинг мулкларни ижарага беришдан олинадиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан тўланадиган ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи; қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, бундан цемент хом ашёси ва цемент ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган оҳактош мустасно; сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқ мустасно. 3. Қонуннинг 21-моддасига асосан туман маҳаллий бюджетининг харажатлар тизимида қуйидаги ўзгартиришлар киритилганлиги ҳамда молиялаштириш тартиби қуйидагича белгиланлиги инобатга олинсин: а) умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим муассасаларининг биринчи ва иккинчи гуруҳ харажатлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Мактабгача таълим вазирлиги орқали (ушбу муассасаларнинг тўртинчи гуруҳ харажатлари туман бюджети ҳисобидан амалга оширилади); б) туман бюджетидан: фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари орқали тайинланадиган ижтимоий нафақалар; давлат санитария-эпидемиология назорати марказини сақлаш харажатлари молиялаштирилсин. 4. 2020 йил учун туман бюджети даромадлар  прогноз кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ маъқуллансин. 5.Туман бюджетидан 2020 йил учун ҳудудий бюджет маблағларини  тақсимловчиларга ажратиладиган бюджет маблағларининг чекланган миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 6.Туман бюджетига умумдавлат солиқларидан ажратмалар меъёрлари 3-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин. 7. 2020 йил учун туман бюджети заҳира жамғармаси ҳажми бюджет умумий харажатларининг 1,5 фоизидан кам бўлмаган миқдорда белгилансин. Туман ҳокимлиги заҳира жамғармаси маблағларини туман бюджетида кўзда тутилмаган, кечиктириб бўлмайдиган харажатларни, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий беқарорлик юзага келган вазиятларда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирларни молиялаштириш учун ажратилиши таъминлансин. 8. 2020 йил учун айланма касса маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорлари йиллик иш ҳақи ва ягона ижтимоий тўлов миқдорларидан вилоят бюджетидан ажратилган трансфертнинг 50 фоизи айрилгандан қолган маблағнинг 2 фоизи миқдорида белгилаш юзасидан Ўзбекистон Респубикаси Президенти қарори лойи-ҳасида назарда тутилаётганлигини инобатга олиб, туман бюджети 2020 йил учун айланма касса маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдори 792,0 млн сўмга белгилансин. 9. Туман ҳокимлиги: тегишли бюджетларни биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат ва дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатларининг режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантирсин; қўшимча манбалардан фойдаланиш тўғрисидаги қарорлар туман ҳокимининг таклифига асосан биринчи навбатда ижтимоий соҳа муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтириш мақсадида қабул қилиниши белгилансин; ҳар чорак якуни билан кейинги чорак биринчи ойининг 25-санасига қадар расмий веб-сайтларга ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотлари кесимида маблағлар тақсимотини, молиявий ҳисоботларни, капитал қўйилмалар ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг ижросини, ўтказилган танлов (тендер) савдолари ва давлат харидлари ҳамда бошқа тегишли маълумотларни жойлаштирсин; маҳаллий бюджетларнинг қўшимча даромадларининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорларда жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтиришни, веб-сайтларга уларнинг натижаларини жойлаштирсин; чораклар якуни бўйича мазкур қарорнинг 1-иловасида келтирилган даромадларнинг прогноз кўрсаткичлари ҳокимликнинг фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолда 5 фоиздан ортиқ миқдорга бажарилмаса ва молия йили охиригача ушбу маблағларнинг тушиш эҳтимоли бўлмаса, вилоят ҳокимлигига харажатларни мақбуллаштириш юзасидан таклифлари билан бирга киритилган мурожаатига асосан тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини ошириш ёки харажатларни мақбуллаштириш таклифларини киритсин; қонуннинг 24-моддасига асосан тегишли равишда ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчиларнинг бюджет маблағларидан самарали фойдаланилиши ҳамда эришилган натижалар бўйича ҳисоботларини халқ депутатлари туман Кенгашига киритилишини таъминласин; бюджет даромадлари ва харажатларининг кўрсаткичлари бажарилишини таъминлаш, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши устидан қатъий назоратни ўрнатиш учун халқ депутатлари туман Кенгашига доимий равишда маълумот киритиб борсин. 10. Бюджетдан маблағ олувчи муассаса ва ташкилотлар тизим ташкилотлари учун бюджетдан ажратиладиган маблағларни амалдаги қонунчилик талаблари асосида мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш; тизим бўйича ҳар бир бюджет ташкилотлари раҳбар ходимларини мазкур масалада шахсий масъулияти ва жавобгарликларини белгилаш; бюджет маблағларини ноқонуний сарфлаш ҳамда ўғирлик ва камомадларининг олдини олиш борасида доимий тушунтириш ишларини олиб бориш юзасидан тизимли ишлар ташкил этиш вазифалари топширилсин; тегишли бюджетларни биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат, дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатларининг режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантирсин. 11. Туман ҳокимлиги Қонунда белгиланган айрим солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин. 12. Республика вазирлик ва идоралари, шу жумладан вилоят бошқарма ва ташкилотлари Ишчи гуруҳлари томонидан туманда ўтказиладиган ўрганишлар давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тузилаётган "Йўл харита"лари ва баёнлари билан тегишли маҳаллий бюджетларнинг даромадлар ҳамда харажатлар прогноз кўрсаткичларига ўзгартиришлар киритилишига йўл қўйилмасин. 13. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан кучга киради. 14. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (С.Қурбонов) ҳамда халқ депутатлари Боғот тумани Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакл-лантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси (Р. Худашукуров) зиммасига юклатилсин. Халқ депутатлари Боғот тумани Кенгаши раиси, Боғот тумани ҳокими О.ХОЛБОЕВ. Боғот шаҳарчаси, 2019 йил 18 декабрь.



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Dekabr     
DuSeChPaJuShYa
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 

Veb-sayt faoliyatini baholang?