ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ БОҒОТ ТУМАНИ КЕНГАШИГА САЙЛОВ ЎТКАЗУВЧИ ТУМАН САЙЛОВ КОМИССИЯСИ ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига тўла мувофиқ равишда бўлиб ўтган сайловда 63149 нафар сайловчи ёки рўйхатга киритилган сайловчиларнинг 72,6 фоизи қатнашди.
2019 йил 22 декабрда бўлиб ўтган сайлов якунлари ҳақидаги округ сайлов комиссияларининг баённомаларига асосан Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексининг 20 ва 97- моддаларга мувофиқ Боғот тумани сайлов комиссияси
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Халқ депутатлари Боғот тумани Кенгашига сайлов округларидан сайланган депутатлар иловага мувофиқ рўйхатга олинсин.
2. Мазкур қарор маҳаллий оммавий ахборот воситаларида эълон қилинсин.
3. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш Боғот тумани сайлов комиссияси котиби Ш.Матяқубова зиммасига юклатилсин.
Боғот тумани сайлов комиссияси раиси: О.РЎзметов.
Боғот тумани, 2019 йил "27" декабрь.
Bosh sahifaga qaytish