Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    БОҒОТЛИК ТОКИОДА БЎЛИБ ЎТАДИГАН ОЛИМПИАДА ИШТИРОКЧИЛАРИ ЭРИШГАН ЮТУҚЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

    • Qog'ozga chop etish

    БОҒОТЛИК ТОКИОДА БЎЛИБ ЎТАДИГАН ОЛИМПИАДА ИШТИРОКЧИЛАРИ ЭРИШГАН ЮТУҚЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ! Боғот тумани ҳокимлиги биносида Боғотнинг "Мард Тўмариси" ва "Кураги ерга тегмаган Паҳлавон Маҳмудлари" ҳамда уларнинг ота-оналари, мураббийларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.Тадбир аввалида туманимиз ҳокими спортчиларимизни қўлга киритган йўлланма билан самимий қутлади.Тадбирда туман ҳокими Шавкат Яхшибаев Япониянинг Токио шаҳрида 2021 йил август ойида бўладиган Олимпиадага йўлланма олган Қуронбоев Учқун, Ҳажиева Фарангиз, Шерипбоева Нафисаларга рағбатлантириш мақсадида кир ювиш машинаси, телевизор ва пул мукофотларини топширди.Келинг боғотлик чемпионларнинг йиллар давомида эришган ютуқлари билан яқинроқ танишинг ва албатта ҳавасингиз келишига ишонамиз! Ёш спортчи Боғот тумани Деҳқонбозор қишлоғи паҳлавони Учқун Қуронбоев Олимпия ва Паралимпия, Осиё ўйинларида чемпионатларида юксак натижаларга эришган, нуфузли халқаро спорт мусобақаларида Ватанимиз байроғини баланд кўтариб келган спортчилардандир. У дастлаб 2001-2005-йиллар давомида 30-сонли умум таълим мактабида таҳсил олган, 2005-2010-йиллар давомида Боғот туманидаги Футбол интернатининг ўқувчиси ва ниҳоят , 2010-2012-йиллар Урганч "Олимпиа захиралари" коллежи талабаси бўлган.Кейинчалик 2012-2014 йиллар мобайнида Хонқа Педогокика коллежи талабаси, 2018 йилда Урганч давлат университети талабаси бўлган. ЭРИШГАН ЮТУҚЛАРИ: У Парадзюдо бўйича бир карра Ўзбекистон чемпиони.(23.11.2019-йили Гран-при (Ўзбекистон) 1-ўрин).2020-йили 21-феврал куни Грузяда бўлиб ўтган мусобақада фахрли 1-ўрин соҳиби.2021 йил 25 майда Озарбайжоннинг Боку шаҳрида Гран-при мусобақасида 3-ўрин соҳибаси бўлди.Жорий йилнинг 19 июнь куни Ангилияда парадюздо бўйича ТОКИО-2020 ёзги паралимпия ўйинларига муҳим рейтинг очколар берувчи халқаро Гран-при мусобақасида 66 килаграмм вазниюда олтин медални қўлга киритди. Яна бир спортчимиз Шерипбоева Нафиса қўшни қизларга қизиқиб спорт залга борган ва шундан спорт билан жона-жон қишлоғида шуғулланишни бошлаган. Дастлаб, 2008-2010 йиллар Боғот тумани 32- сонли умумтаълим мактабида,2010-2017 йилларда Боғот тумани ихтисослаштирилган мактаб интернатида, 2018-2019 йил Урганч ОЗК, 2019-2020 йил Боғот маиший хизмат ва ахборот технологиялари коллежи , 2020 йилдан Урганч давлат университети 1- босқич талабаси бўлди. ЭРИШГАН ЮТУҚЛАРИ: 1.2017-йил Осиё ва Океания чемпионати(Ўзбекистонда) 1-ўрин.2.2018 йил Осиё ўйинлари (Индонезия Жақарта шаҳри) 2-ўрин.3.2019 йил Гран-при ( Озарбайжон Баку)1-ўрин.4.Осиё ва Океания (Қозоғистон) 2-ўрин.5.2019 йил Гран-при(Ўзбекистон)1-ўрин.6.2021 йил 19 июнь кунида бўлиб ўтган Гран-при (Англия) чемпионатида фахрли биринчиликни олиб паралимпиада ўйинларига йўлланмани қўлга киритди. Учинчи спортчимиз Ўзбекистон ва Осиё чемпионати ва Жаҳон чемпонати йўлланмаси соҳибаси. Мусобақаларда нуфузли 1-2-3-ўринларни эгаллаб келган дюздочи элдошимиз Хажиева Фарангиз. Бу спортчимиз ҳам Боғотнинг Қипчоқ қишлоғида туғилган . Дастлаб 2008-2014 йиллар Боғот туманидаги 13- сонли мумум таълим мактабида билим ўзлаштирди. Шундан кейин 2014 йилдан 2020 йилгача Урганч ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб- интернати ўқувчиси ,2020 йилдан Урганч давлат университети талабаси ҳисобланади. ЭРИШГАН ЮТУҚЛАРИ: 1.2019 йил Осиё кубоги(Қирғизистон)2-ўрин.2.2019 йил Осиё кубоги(Ўзбекистон) 3 -ўрин.3.2019 йил Ўзбекистон чемпионати(Тошкент)1-ўрин.4.2020 йилда Ўзбекистон чемпионати(Тошкент)1-ўрин.5.2021 йил Гран-при (Тошкент)3 ўрин.6.2021 йил Осиё чемпионати(Қирғизистон)3-ўрин.7.Жаҳон чемпионати (Венгрия, Будапешт шаҳри) 3-ўрин ва олимпиадага йўлланмани қўлга киритди. Боғот туман ҳокими Шавкат Яхшибаев барча спортчи ва мураббийларни эришган ютуқлари билан табриклади.Уларнинг 2021 йил август ойида Япония мезбонлик қиладиган 32- ёзги Олимпия ўйинлари ҳамда Паралимпия ўйинларида иштирок этиб, Ватанимиз байроғини кўкларга кўтаришига ишонч билдирди.Оқ йўл, сизларга Боғотнинг марду майдон Тўмарислари ва Паҳлавон Маҳмудлари!



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Sentyabr     
DuSeChPaJuShYa
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Veb-sayt faoliyatini baholang?