24 ИЮНДАН 24 ИЮЛГАЧА «ОБОДОНЛАШТИРИШ ОЙИ»ДА ДЕПУТАТЛАР ФАОЛИЯТИ ТАҲЛИЛИ
24 ИЮНДАН 24 ИЮЛГАЧА «ОБОДОНЛАШТИРИШ ОЙИ»ДА ДЕПУТАТЛАР ФАОЛИЯТИ ТАҲЛИЛИ
МАҲАЛЛАБАЙ ТИЗИМ - АМАЛДА
Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари билан «Маҳаллабай» тартибда аҳоли муаммоларини яқиндан билиш, «Ёшлар ва Аёллар дафтари»даги ишсизларни касбга ўқитиш ва иш билан таъминлаш бўйича муаммони ўрганиб ҳар бир депутатнинг ҳисоботини халқ билан биргаликда тингламоқда.
Ҳоким маҳаллада депутатлар билан ичимлик суви, оқар сув муаммолари, трансформаторлар қўйилиб электр таъминоти яхшиланишини, тунги чироқлар ўрнатилишини ва асосийси аҳолининг байрам кайфиятини депутатлар билан пиёда хонадонма хонадон юриб ўрганмоқда. «Обод» МФЙда депутатлар М.Қурёзов ва Б.Тожиевлар ҳар куни ҳоким билан биргаликда аҳолига амалий ёрдам бермоқдалар.
Боғот туманида 24 Июндан 24 июлгача туман ҳокими ташаббуси билан «Ободонлаштириш ойи» деб эълон қилинганлиги учун барча депутатларни сайловчилари билан ушбу ойда фаол бўлишга чақирамиз!
Bosh sahifaga qaytish