Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    Иссиқ об- ҳаво шароитида қишлоқ хўжалги экинларини парваришлаш бўйича БОҒОТ туманида 15 КУНЛИК «ФАВҚУЛОДДА ҲОЛАТ» эълон қилинди

    • Qog'ozga chop etish

    Иссиқ об- ҳаво шароитида қишлоқ хўжалги экинларини парваришлаш бўйича БОҒОТ туманида 15 КУНЛИК «ФАВҚУЛОДДА ҲОЛАТ» эълон қилинди Боғот тумани ҳокимлигида ҳоким Шавкат Яхшибаев раҳбарлигида тумандаги барча қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари иштирокида иссиқ ҳаво шароитида қишлоқ хўжалиги экинларини парваришлаш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.Туман ҳокими Шавкат Яхшибаев йиғилиш иштирокчиларини «Ўзгидромед» марказининг маълумоти билан таништирди, маълумотга кўра Республикамизга Эрон ҳудудидан иссиқ, ҳаво кириб келишини ҳамда ҳаво ҳарорати Хоразмда 42- 44 даражага (5-7 кун) кўтарилиши кутилаётганини билдирди ва бу юзадан қилиниши лозим бўлган тавсиялар барча соҳа ходимларига тарқатилди.Бундай аноминал ҳаво ҳарорати шароитида деҳқонлар, фермер хўжалиги раҳбарлари, меҳанизатор ва ишчилар,кластерлар ва соҳа мутаҳассислари олимлар асосий эътиборни қишлоқ хўжалиги экинларини талофат кўрмаслигига ва яратилган ҳосилни сақлаб қолишга қаратилиши лозим. Чунки ҳар қандай ўсимлик, хусусан ғўза ўзини табиий равишда ҳимойлаш ва танасини совутиш учун ҳаракат қилади ва баргдаги уститсалар асосан ёпиқ ҳолда бўлиб, танасидан кўпроқ сув парлатиш ҳисобига совутиш билан чекланади. Натижада, фотосинтез жараёни кескин сусайиб, унинг махсулдорлиги камаяди ва моддалар алмашинишига салбий таьсир кўрсатиши оқибатида тўпланган ҳосилнинг бир қисми тўкилади. Иссиқ ҳароратнинг бундай салбий оқибатлари олдини олиш учун учун тадбирлар белгиланди.Боғот туманида пахта ва бошқа такрорий экинларни парваришлаш бўйича 15 кунлик «фавқулотда ҳолат» эълон қилиниб, бу давр ичида туманларнинг барча секторлари ўзларининг ҳудудларида соҳа мутахассислари, тажрибали деҳқонлар ва масъул бўлган тизим ташкилотлари ҳодимларидан иборат штаблар ташкил этиб, ушбу штабларда туну кун навбатчилик йўлга қўйилмоқда. Фермер хўжаликлари раҳбарлари, меҳанизаторлар, ишчи ва сувчилар тўлиқ далага кўчиб чиққан. Штаблар ўзларининг ҳудудларида ҳар бир кластер ва фермер хўжалиги бўйича кунлик маьлумотлар юритишни йўлга қўйган. Култиваторларни тўлиқ ишга жалб қилиш, ишчи органларини тўлдириш ва балиқ сирти қилиб ўраган ҳолда, ерталаб ва кечки соатларда ишлашни ташкил етиш учун механизаторларга далада барча шароитларни яратилиб, уларни кечки соатларда ва куннинг иссиқ вақтида дам олишларини ташкил этилмоқда. Культиватор механизаторларига шу кунларда ишлаган иши учун икки ҳисса ҳақ тўлаш тизими жорий етилмоқда ҳамда сифатли ва майин тупроқ ҳосил қилиб культиватциянинг ҳар бир гектар майдонга икки ҳисса қилиб ҳақ тўланиши ҳақида тушунтирилди.Боғот туманида мавжуд барча пуркагичларни (О ВХ-600, VP-1,штангали Апполон) икки соат 19:00 дан кейин эрталаб 7:00 гача отряд усулида ишлашини тизимли ташкил этиш бўйича кластер ва агрокимёҳимоя ходимлари масъуллигида ишлар давом этмоқда.Бунда ғўза ва бошқа экинларга фақат стумуляторлар ва микро ўғитли препаратлар билан ишлов бериш ташкил этилади, туман ИИБ ҳодимлари мулкчилик шаклидан қатьий назар барча техникаларни ва феколовозларни жалб қилган ҳолда, тизимли равишда махаллий ўғит жамғариш ва фекал чиқаришни ташкил этмоқдалар. Ҳудудларда чорвачилик,паррандачилик ва қўйчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида тўпланган маҳаллий ўғитлар бепул суғорилаётган дала ва майдонларга олиб чиқилиб, жойларда ташкил етилган сув штабларида мавжуд сувдан самарали фойдаланишни ташкил етишда сувни навбатлаш тизими қатъий равишда жорий этилмоқда. Сувни фақат сув тизими ташкилотларида ташкил этилган сув штаблари бошқмоқда. Сув олдиндан режалаштирилган ва тасдиқланган графиклар асосида такрорий экинлар ва ғўзага навбатлаб етказилишига сув штаблари шахсан жавобгар бўлмоқда. Уларнинг фаолияти агроинспекция ва туман прокуратураси томонидан назорат қилиб борилиши белгилаб олинди. Суғорилаётган ҳар бир майдон албатта шарбат усулида суғорилиши, суғоришни қисқа ўқариқлардан фойдаланган ҳолда ҳамда мавжуд эгилувчан қувурлар орқали амалга ошириш шарт эканлиги таъкидлаб ўтилди.Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев айрим лоқайд ва қолоқликка йўл қўяётган фермерларга қаттиқ огоҳлантириш берди. БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Sentyabr     
DuSeChPaJuShYa
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Veb-sayt faoliyatini baholang?