БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИДА «АЁЛЛАР ДАФТАРИ»НИНГ 2- ХАТЛОВ ЖАРАЁНИ ТАНҚИДИЙ ТАҲЛИЛ ЭТИЛДИ
БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИДА «АЁЛЛАР ДАФТАРИ»НИНГ 2- ХАТЛОВ ЖАРАЁНИ ТАНҚИДИЙ ТАҲЛИЛ ЭТИЛДИ
Айни кунларда Боғот туманида «Аёллар дафтари»ини шакллантиришда хотин- қизларнинг муаммолари, эҳтиёжлари ва қизиқишларини уйма- уй юриш орқали ўрганиш мақсадида ўтказиладиган иккинчи хатлов жараёни бўлиб ўтмоқда.
Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев,туман прокурори А.Рузметов ҳамда Республикадан «Аёллар дафтари» бўйича беркитилган вакил, вилоят депутати Ш.Сафарбаевлар «Аёллар дафтари»ни ўрганиш давомидаги маълумотлар асосида аёлларга манзилли ёрдам кўрсатилишидаги МФЙ раислари, масъул раҳбарларнинг йўл қўйган камчиликлари маҳаллама- маҳаллама танқидий таҳлил этилди. Аёлларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган ишлар таҳлил этилди. «Беруний», «Тўпчи»,«Ҳунарманд» маҳаллалари қатъий танқид этилди. Маълумотлар ҳаққонийлиги бўйича масъуллар огоҳлантирди. Ҳар куни дафтардаги аёллар мурожаатларининг ижроси бўйича мониторинг юритилмоқда.
Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Bosh sahifaga qaytish