Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    «СОҒЛОМ МУҲИТ - ИНСОНЛАР САЛОМАТЛИГИНИНГ КАФОЛАТИДИР!»

    • Qog'ozga chop etish

    «СОҒЛОМ МУҲИТ - ИНСОНЛАР САЛОМАТЛИГИНИНГ КАФОЛАТИДИР!» Хабарингиз бор, Боғотлик Сарвинозхон Султонбоева Республика велопойга мусобақасининг ғолиби бўлди. Шу муносабат билан жорий йилнинг 2 июль куни Ўзбекистон Экологик партияси Боғот туман Кенгаши, Ўзбекистон Экологик партияси Боғот туман Кенгаши «Аёллар қаноти» ва Хоразм вилоят «Нур ва ҳаёт» маркази ҳамкорлигида Боғот туманидаги 14-сон умумий ўрта таълим мактабида «СОҒЛОМ МУҲИТ- ИНСОНЛАР САЛОМАТЛИГИНИНГ КАФОЛАТИДИР!» мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда сўзга чиққанлар ҳақиқатан ҳам Соғлом муҳит- инсонлар саламатлигининг кафолати эканлигини аниқ ва ҳаётий мисоллар билан тушунтириб бердилар. Борлиқда мавжуд бўлган бешта унсур: Ер, сув, атмосфера ҳавоси, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асрашдан кўзланган асосий мақсад ҳам айнан экологик хавфсизликни таъминлаш, атроф муҳитнинг доимий равишда тоза, озода ва беғуборлигини сақлаш ҳамда инсонлар саломатлигини муҳофаза қилиш эканлиги таъкидланди.Тадбирдан бир олам таассуротлар олган мактаб жамоасининг 10 нафар ходимлари ва 11 нафар пенсионерлари жами 21 киши Ўзбекистон Экологик партияси аъзолари сафига кириш учун аризалар билан мурожаат қилдилар. Шундан сўнг тадбирнинг энг ҳаёжонли дақиқалари бошланди. 30 июнь-«ЁШЛАР КУНИ» га бағишлаб «ЁШЛАР ОЙЛИГИ» доирасида ўтказилган веломарафон бўйича Республика биринчилигида фахрли биринчи ўринни эгаллаган Боғот туманидаги 14-сон умумий ўрта таълим мактабининг битирувчиси, Ўзбекистон Экологик партияси аъзоси Сарвинозхон Султонбоевани эришган улкан муваффақияти билан тақдирлаш тадбири ўтказилди. Ўзбекистон Экологик партияси Богот туман Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Боғот туман Кенгаши депутати Улуғбек Иброҳимов сўзга чиқиб, Ўзбекистон чемпиони Сарвинозхон Султонбоевани Боғот тумани учун, Хоразм вилояти учун ва жонажон Ўзбекистонимиз довруғини кенг ёйишга қўшган хизматлари учун миннатдорлик билдириб, Сарвинозхонга келажакда Осиё, Жаҳон ва Олимпиада шоҳсупаларида фаҳрли ўринларни эгаллашига тилаклар билдириб, партия томонидан тайёрланган эсдалик совғалари ва хушбўй гулларни топширди. Тадбир юқори савияда давом қилиб Сарвинозхоннинг хонадонида давом этди. Сарвинозхоннинг ота онаси, бобоси ва момоси оила аъзолари ва маҳалла кўй вакиллари иштирок этди. Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати ходимлари томонидан жараён лавҳаларга олинди. Боғотнинг Тўмарислари Сарвиноздек ғолиб спортсевар, жасур қизлари сони кундан кунга кўпаяверсин! Боғот тумани ҳокимининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси, Матбуот котиби, ҳокимликнинг ахборот хизмати раҳбариМуҳаббат Абдуллаева  



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Dekabr     
DuSeChPaJuShYa
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 

Veb-sayt faoliyatini baholang?