ФУҚАРО МУРОЖААТИ ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛДИ
ФУҚАРО МУРОЖААТИ ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛДИ
Боғот тумани ҳокими томонидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий- маънавий қўллаб- қувватлаш, меҳр- оқибат ва хайр- саҳоват муҳитини янада мустаҳкамлаш, аҳоли билан мулоқотда бўлиш, кам таъминланган аҳоли қатламига моддий ёрдам кўрсатиш борасида амалга оширилаётган ишларидан аҳоли мамнун бўлмоқда.Бугун Ёқубова Муҳаббатга кўрсатилган ёрдамда ҳам бу яққол акс этди. «Соҳибкор» маҳалласида яшовчи М. Ёқубованинг мурожаати ижобий ҳал қилиниб, оиласи учун зарур озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди.- Онам ва мен бирга яшаймиз, доимо ёрдам берилаётгани учун туман ҳокимига ўз миннатдорчилигимни билдираман,-дейди «Соҳибкор»маҳалласида яшовчи Муҳаббат Ёқубова.
Боғот туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.
Bosh sahifaga qaytish