ХАҚИҚАТПАРВАР - 100 ЁШДА.
ХАҚИҚАТПАРВАР - 100 ЁШДА.
Воҳамиз шон- шуҳрати, гуллаб яшнаши, табиатининг мафтункор мўъжизалари ва халқининг бахту камоли йўлида беминнат хизмат килиб келаётган отахон газетамиз бўлмиш «ХОРАЗМ ХАҚИҚАТИ» ВА «ХОРЕЗМСКАЯ ПРАВДА» газеталарининг илк сони чиққанига 100 йил тўлди. Ана шу йиллар мобайнида жамоада қанчадан қанча ҳалол, юртини севувчи, касбига садоқатли инсонлар меҳнат килди ва килмокдалар. Илоҳим ўтганларнинг жойлари жаннатда бўлгай. Қолганларига мустаҳкам соғлик ва ижодларига баркамоллик тилаймиз. Ўзларининг тинчини йўқотиб, қанчадан қанча ноҳақликларга дучор бўлиб лекин хақиқатни рўёбга чиқариш йўлидан қайтмаган қаламкашларнинг икки дунёлари обод бўлгай.100 йил хақиқат йўлидан мардона одимлаб келаётган газетамиз янада сайқалоанаверсин. Боғотликлар донажон газетамиз ижодкорларини газетанинг бир асрлик тўйи билан муборакбод қилади.
БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Bosh sahifaga qaytish