Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    АХБОРОТ ХИЗМАТИ РАҲБАРЛАРИ УЧУН СЕМИНАР ВА МАҲОРАТ ДАРСИ ЎТКАЗИЛДИ

    • Qog'ozga chop etish

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси томонидан АОКА директори Асаджон Ходжаевнинг Хоразм вилоятига хизмат сафари давомида белгилаб берилган топшириқлари ижроси юзасидан ахборот хизмати раҳбарлари учун семинар ва маҳорат дарси ўтказилди. Семинарда сўзга чиққан бошқарма бошлиғи Д.Бекчанова матбуот котибларининг иш фаолияти самарадорлиги таҳлили, уларнинг ОАВ ва блогерлар билан яқин ҳамкорлиги, ижтимоий тармоқларда эълон қилинган танқидий мақолалар, фейк ахборотлар бўйича ўз вақтида муносабат билдириш масалалари юзасидан маъруза қилди. Шунингдек, Ҳазорасп тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Ж.Усманова “Кунни нимадан бошламоқ керак” мавзусида ўзаро тажриба алмашиш машғулоти ва Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Хоразм вилоят бошқармаси матбуот котиби Д.Қурязова “Журналистикада хабар, матбуот хабарномаси тайёрлаш ва унга қўйиладиган талаблар” ҳамда бошқарма мутахассислари томонидан турли хил диаграмма, инфографика тайёрлаш бўйича маҳорат дарслари ўтказилди. Маҳорат дарсида иштирокчилар учун “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–6247-сон, 16.06.2021 й.) мазмун-моҳияти ҳақида тарғибот материаллари намойиш этилди. Семинар очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, иштирокчиларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланди. Улар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Aprel     
DuSeChPaJuShYa
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930 

Veb-sayt faoliyatini baholang?