Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    Иссиқ ҳаво ҳарорати таъсиридан ўзингизни асранг!

    • Qog'ozga chop etish

    Иссиқ ҳаво ҳарорати таъсиридан ўзингизни асранг! Дунёнинг жуда кўп давлатларида бўлгани каби, Ўзбекистонда ҳам аномал ҳаво ҳарорати кузатилмоқда ва яқин кунларда бундан ҳам иссиқ бўлиши кутилмоқда. Жазирама иссиқ кунлардан ўзингизни сақлаш учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қуйидаги тавсияларни бермоқда: ➖ биринчи навбатда бошингизни қуёш нуридан асранг ва офтоб уришининг олдини олинг; ➖ кунлик овқатланиш рационини енгил ҳазм бўладиган таомлар ҳамда мева ва сабзавотлар билан бойитинг; ➖ кўпроқ суюқлик истеъмол қилинг. Кофе, ширин газланган сувлар, пиво ва бошқа алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилманг; ➖ ҳавони яхши ўтказиб, қуёш нурини қайтарадиган (оч рангли) ва кенг тикилган кийимларни кийинг. Синтетик матодан тайёрланган кийимлар киймасликка ҳаракат қилинг; ➖ кўпроқ душ қабул қилинг, бу баданга эффектив нафас олишга ёрдам беради. Сув хона ҳароратида бўлиши керак, муздек сув билан ювиниш эса пневмонияга олиб келиши мумкин. Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.  



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Oktyabr     
DuSeChPaJuShYa
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 

Veb-sayt faoliyatini baholang?