Мамлакатимизга Каспий денгизи орқали нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келади
Мамлакатимизга Каспий денгизи орқали нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келади
8 июль куни шимолий, 9-10 июль кунлари республиканинг барча ҳудудларига Каспий денгизи орқали кавказ минтақаси устида шаклланган нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар бермоқда.
7 июль куни Қорақалпоғистонда, 8-10 июль кунлари республикамиз ҳудудида шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, бу кучайиш қум бўронлари билан бирга секундига 25-30 метргача бўлиши кутилмоқда.
Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Bosh sahifaga qaytish