БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИНИ ТИНГЛАДИ
БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИНИ ТИНГЛАДИ
Бугун саккизинчи июль куни Боғот тумани ҳокимлиги биносида туманимиз ҳокими Шавкат Яхшибаевнинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Унда тегишли мутасадди ва идора -ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар. Қабул давомида жами 55 та мурожаат фуқаролар томонидан билдирилди.ЖУМЛАДАН, контейнер қуриш, томорқаларни ичимлик суви билан таъминлаш масаласида, ишга жойлашиш масаласида, моддий ёрдам бўйича, даволаниш масаласида, кредит масаласида ва бошқа масалалар юзасидан мурожаатлар тингланди.Мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.
Эслатиб ўтамиз, Боғот туман ҳокими Шавкат Яхшибаевнинг фуқаролар қабули ҳар ҳафтанинг пайшанба кунида бўлиб ўтади.
Боғот тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.
Bosh sahifaga qaytish