Туман ҳокими узумчи боғбонлар фаолиятини ўрганди
Туман ҳокими узумчи боғбонлар фаолиятини ўрганди
Куни кеча Президент Ш.Мирзиёев раислигида узумчилик соҳасида мавжуд муаммолар ва тармоқни ривожлантириш бўйича устувор вазифаларга бағишланган селектор йиғилиши ўтказилди. Унда узумчилик тармоғида бажарилган ишлар ва келгусидаги режалар муҳокама этилган эди.
Ушбу видеоселекторда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш борасида Боғот туманида ҳам бир қатор ишлар бошлаб юборилди. Туман ҳокими Шавкат Яхшибаев узумчиликка ихтисослашган «Узумзор» маҳалласи фаолиятини ўрганди.
Маҳалладаги тажрибали боғбонлар билан мулоқотда узумчиликнинг сир- асрорлари, соҳани янада ривожлантириш, янги токзорлар барпо этиш, маҳаллада боғдорчилик ва томорқадан унумли фойдаланиш бўйича тўпланган тажрибани бошқа маҳаллаларга ҳам оммалаштириш масалаларида суҳбатлашилди. Туман ҳокими узумчиларнинг тажрибаси, режалари билан яқиндан танишди.
Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Bosh sahifaga qaytish