БОҒОТЛИК «АЁЛЛАР ДАФТАРИ»ДА ТУРУВЧИ 100 НАФАР ХОТИН-ҚИЗЛАР БУХОРО ШАҲРИГА САЁҲАТГА ЙЎЛ ОЛДИЛАР
БОҒОТЛИК «АЁЛЛАР ДАФТАРИ»ДА ТУРУВЧИ 100 НАФАР ХОТИН-ҚИЗЛАР БУХОРО ШАҲРИГА САЁҲАТГА ЙЎЛ ОЛДИЛАР
Кўҳна, қадимий шаҳарларга саёҳат қилиш инсон кайфиятни кўтариш билан бирга, тарихимизни чуқурроқ англаб етишга, ўтмишда бўлиб ўтган воқеалар жойларини кўзимиз билан кўриб, гувоҳ бўлишга, шу билан бирга бизнинг фахрланишга арзигулик боболаримизнинг қабрини зиёт қилишга асос бўла олади. Боғот туманидаги «Аёллар дафтари»га киритилган аёллар туман ҳокимининг ташаббускорлигида «Аёли эъзозланган юрт» шиори остида ички туризмни ривожлантириш ҳамда қадимий, улуғ ота-боболаримизнинг муқаддас қадамжоларини зиёрат қилиш мақсадида кеча Бухоро шаҳрига йўл олишди.Айни дамда боғотлик хотин- қизларимизнинг делегацияси саёҳатни давом эттириб шаҳарнинг диққатга сазовор жойларини томоша қилмоқдалар.Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Bosh sahifaga qaytish