Табиий ҳолда ўсувчи саксовул ўсимлигини ноқонуний равишда қўпориб олиб келаётганлар ушланди.
Табиий ҳолда ўсувчи саксовул ўсимлигини ноқонуний равишда қўпориб олиб келаётганлар ушланди.
Хоразм вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекцияси ва Тупроққалъа туман инспекцияси томонидан ўтказилган назорат рейд тадбирлари давомида Боғот туманида Найман қишлоғида яшовчи фуқаро Х.Х томонидан табиий ҳолда ўсувчи саксовул ўсимлигини ноқонуний равишда қўпориб олиб келаётганлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 79-моддаси 1-қисмига асосан жарима ва табиатга етказилган зарарини қоплаш учун даъво ҳисобланди. Хоразм вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ахборот хизмати
Bosh sahifaga qaytish