«НУРАФШОН» ШАҲАРЧАСИДА МФЙ БИНОСИ ҚУРИБ БИТКАЗИЛДИ
«НУРАФШОН» ШАҲАРЧАСИДА МФЙ БИНОСИ ҚУРИБ БИТКАЗИЛДИАҳоли турмуши фаровонлигини оширишда, уларнинг бугунги яшаётган кунидан рози бўлишида ва эртанги кунга қатъий ишонч билан яшашини таъминлашда маҳаллаларнинг ўрни ва аҳамияти табора ортиб бормоқда.Айниқса, маҳалла биноларининг замонавий лойиҳалар асосида барпо этилиб, барча шароитларга эга ҳолатда аҳолига топширилиши МФЙ ходимларининг иш самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Бугун Боғот туманидаги «НУРАФШОН» шаҳарчаси биноси битказилиб, маҳалла аҳлига туҳфа қилинди. Бугун маҳалла имоми ва фахрийлари иштирок этиб самимий тилаклар билдирилди. Ушбу маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биноси тадбиркор Худоёр Рахимов томонидан давлат хусусий шерикчилик асосида барпо этилди.
Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Bosh sahifaga qaytish