Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    ПРЕЗИДЕНТИМИЗ МУРОЖААТНОМАСИ ЁШЛАР УЧУН ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИНИ ОЧМОКДА.

    • Qog'ozga chop etish

    Ўзбекистон раҳбари мухтарамПрезидентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Мурожаатномасида барча соҳалар қамраб олинганлиги ва ушбу соҳаларда бўладиган ўзгаришлар, киритиладиган янгиликлар кўлами билан аҳамиятлидир. Ўзбекистон халқининг барча соҳалардаги аниқ вазифаларни белгилаб берувчи обод ва фаравон келажагига қаратилган чакирикдир. Бир сўз билан айтганда, давлат ривожини янги босқичга олиб чиқади.“2020 йил илм- маьрифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”- деб эълон қилиниши барча соха вакиллари учун ҳам қувонч, ҳам маъсулият юклайди. Мурожаатномада айтилгандек, чекка қишлоқ ва маҳаллаларга кириб келадиган юқори тезликли интернет тармоғи фуқароларда кучли билимни ва иннавацион технологияларни ўзлаштиришни талаб қилади, харр бир У́збекистон фукаросини замон билан ҳамнафас бўлиб кадам ташлашини талаб қилади.Ушбу Мурожаатномада Президентимиз томонидан Ёшларга оид Давлат сиёсати, мактабгача таълим, умумий ўрта таълим жараёни, олий таълим, иқтисодиёт, тиббиёт, туризм ва маданият соҳаларида янгидан киритиладиган ўзгаришлар, шунингдек, олий ўқув юртларида грант асосида ўқишга киришларнинг икки баробарга оширилиши, айниқса, қизларнинг ўқишга киришида имтиёзлар қўлланиши, математика, химия, биология, геология фанларини ўрганишга эътиборни чуқурлаштириш ташаббуси ҳамда фанларни ўрганишни чуқурлаштириш юзасидан миллий тизим яратилиб, ушбу фандан тест олиниши ва натижа эгаларига олий ўқув юртига киришда имтихон олинмаслики барчамизни қувонтирди. Ушбу ташаббуснинг амалга оширилиши билан ёшларимиз бу фанларни ўрганишга қизиқишларини янада ошишига хизмат қилади, албатта. Президентимиз томонидан адолат ҳақида гапира туриб, “суд остонасига қадам қўйган инсон шу ерда адолат борлигини ҳис қилиши лозим”-дедилар. Президентимиз ўз сўзига қўшимча қилган ҳолда, Иммонуэль Кант томонидан “Адолат йўқолган пайтда ҳаётда ишонадиган бошка нарса қолмайди” , деган иборасини келтириб ўтди. Мухтарам Президентимиз ўз сўзида барча ҳалоллик вакицинаси билан эмланса, коорупция йўқолишини таькидлаб айтдилар. Мамлакатимизда коорупцияга қарши кураш олиб борувчи-янги орган ташкил қилиш ташаббусини илгари сурдилар. Албатта, адолат ҳукм сурган жойда ривожланиш ва юксалиш бўлади дейиш мумкин. Президентимизнинг сўзлари, илгари сурган фикр ва ғоялари, ўтган йилларда амалга оширилган ислохот ва амаллар кўлами, шубҳасиз, Ватанимизнинг якин келажакда минтақавий ривожланиш марказига айлантира оладиган дунёқараш, прогрессив ёндашишлар ва холис ниятлар мавжудлиги ва унга қўйилган тарихий дадил қадамлардан далолат бериб турибди. Ушбу Мурожаатнома кечаётган ислохотлар, жараёнларнинг юксак босқичга етказилишининг яққол исботидир. Шу онларда қалбимизни умид, шижоат, юртимиз, халқимиз ва раҳбаримиз билан фахрланиш туйғулари тўлдириб турибди. Биз хам юртимиз отаси азиз Президентимизга барча сохаларда камарбаста бу́лайлик! Мусаффо осмонимиз юртимиз тинчлиги, давлатимиз равнақига кўз тегмасин!



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Dekabr     
DuSeChPaJuShYa
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 

Veb-sayt faoliyatini baholang?