Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    Бугун Боғотликлар ўзларининг оғзибир халқ эканини яна бир бор вилоятимиз ҳокими Фарҳод Эрманов бошчилигида туманга ташриф буюрган меҳмонлар олдида намоён қилдилар.

    • Qog'ozga chop etish

    Бугун Боғотликлар ўзларининг оғзибир халқ эканини яна бир бор вилоятимиз ҳокими Фарҳод Эрманов бошчилигида туманга ташриф буюрган меҳмонлар олдида намоён қилдилар. Эрта тонгдан тумандаги «Обод маҳалла» давлат дастурига киритилган «Обод» ва «Ортиқ Отажонов» маҳаллалари байрамона тусга кирди, қозонларда бўғирсоғу қатламалар пиширилди. Ҳашарга келганлар кўтаринки кайфият ҳукм сураётган маҳалла аҳлини кўриб ўзлари ҳам беихтиёр ҳашарга киришиб кетдилар. Туман ҳокимлиги ходимлари ва қўшни маҳаллалардан ўз ихтиёрлари билан ободлик байрамига ҳашарга, ёрдамга келган ҳар бир Боғотликнинг кўзларидан Мустақиллигимизнинг 30 йиллик шодиёнасини муносиб кутиб олиш завқини англаб олдик. Бир сўз билан айтганда бугун Боғот туманида оғзибирлик тантана қилди, оғзибирлик ғалаба қилди.Азиз замондошим!Келинг, Боғотликларнинг ташаббусига қўшилинг! Юртимизни янада обод бўлишида ёшларга намуна бўлиб жипслашайлик!Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Aprel     
DuSeChPaJuShYa
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930 

Veb-sayt faoliyatini baholang?