Олимпиадага йўлланма олган спортчиларнинг ота-онаси ва мураббийи тақдирланди
Олимпиадага йўлланма олган спортчиларнинг ота-онаси ва мураббийи тақдирланди
Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов Токио-2020 олимпиадаси ва паралимпиадаси йўлланмасини қўлга киритган спортчиларнинг ота-онаси ва мураббийини тақдирлади.
Хоразмлик дзюдочилар Гулноза Матниёзова, Фарангиз Ҳажиева, боксчи Дилшодбек Рўзметов, велоспортчи Муроджон Холмуродов, эркин курашчи Ғуломжон Абдуллаев, парадзюдочилар Севинч Салаева, Учқун Қуранбаев, Нафиса Шарипбаева, пауэрлифтинг бўйича Рўза Қўзиева Ўзбекистон шарафини нуфузли мусобақада ҳимоя қилишади.
Олимпиада ўйинлари 23 июлдан 8 августгача бўлиб ўтади.
Bosh sahifaga qaytish