БОҒОТ ТУМАНИДА ТЕННИС КОРД ИШГА ТУШИРИЛАДИ
БОҒОТ ТУМАНИДА ТЕННИС КОРД ИШГА ТУШИРИЛАДИ
Халқ депутутлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги фуқаролик жамияти институтлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб- қувватлаш жамоат фонди тамонидан танлов ғолиблари аниқланди. 2021 йил 25 апрелдан 25 майгача ўтказилган давлат грантлари хамда давлат ижтимоий бюртмаси танловлари якуний натижаларига кўра ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси томонидан ДАВЛАТ ГРАНТЛАРИ БЎЙИЧА ТАНЛОВда Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Боғот туман бўлинмаси ижрочи директори ФЕРУЗАХОН УСМОНОВА "Ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини хаётга кенг тадбиқ этиш ва саломатлигини мустахкамлаш" лойиҳаси доирасида 30 миллион сўмлик сертикат билан тақдирланди.Ушбу грант асосида Қизил Ярим Ой Жамияти Боғот тумани бўлинмаси балансидаги теннис корди ишга туширилаётганидан аҳолимиз янада мамнун бўлмоқдалар.Муваффақиятлар янада бардавом бўлишига тилакдошмиз.Ёшлар улуғланиб, ёшлар қўллаб - қувватланаётган Боғот замини ҳар доим биринчилардан бўлишига шубҳа йўқ.Зеро, ёшлар - бизнинг эртанги кунимиз эгаларидирлар.
Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Bosh sahifaga qaytish