ЁЗ - ЎТМОҚДА ЖУДА СОЗ
ЁЗ - ЎТМОҚДА ЖУДА СОЗ
Бугун Боғот тумани ҳокимлиги ташаббуси билан оромгоҳларда дам олаётган болажонларни тарихий жойларга саёҳат қилдириш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ёзги таътилларини мароқли ўтказишга кўмаклашиш мақсадида «Ёзни Камалак билан» лойиҳаси доирасида Хива шаҳрига саёҳати ташкил этилди.
Шу ўринда болажонлар Хива шаҳрининг тарихини ўргандилар ва ўзларига қизиқ бўлган саволларга жавоб олдилар ҳамда автобусда қўшиқлар айтиб чиройли кайфиятда оромгоҳга қайтиб келдилар.
Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Bosh sahifaga qaytish