ЁЗ ЧИЛЛАСИДА ҒЎЗА ПАРВАРИШИ: Чеканка олиш қоидалари
ЁЗ ЧИЛЛАСИДА ҒЎЗА ПАРВАРИШИ:
Чеканка олиш қоидалари
Боғот туманида миришкор фермерлар ва кластерларнинг далаларида ғўзани чеканкалаш давом этмоқда. Чеканка қўлда ўтказилганда ғўза бош поясининг энг учки 1–2 см қисми(бироз оқиш рангли бўлади) юлиб олиниши керак. Чунки чеканка сифатига қўйилган асосий талаб шундан иборат. Агар шундай қилинмай, поянинг уч қисми чуқур 5–10 см юлиб олинса, ғўзага салбий таъсир этиб, бир-икки дона шона ва гул ҳам юлиниб кетади. Бу эса тўлиқ пишиб етилиши мумкин бўлган 3–5 ц/га ҳосилнинг бой берилиши демакдир. Шунинг учун кластерлар, фермерлар ва мутахассислар чеканкани бошлашдан олдин дала ишчилари ўртасида тушунтириш ишларини олиб бормоқдалар ва чеканка жараёнини жиддий назорат қилишлари, бу усулда чилпишни бир-икки марта такрор ўтказишлариталаб этилиши ишчиларга тушунтирилмоқда.Юқоридаги лавҳаларда М.Қувоқов, Тошкент, Туркистон ҳудудларидаги далаларида ғўзани чеканкалаш жараёнлари тасвирланган.
Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Bosh sahifaga qaytish