БИНО ҚУРИШДА ЁНҒИНГА ҚАРШИ ОРАЛИҚЛАРНИ САҚЛАШНИ УНУТМАНГ!
БИНО ҚУРИШДА ЁНҒИНГА ҚАРШИ ОРАЛИҚЛАРНИ САҚЛАШНИ УНУТМАНГ!
Бугунги кунда бутун дунёда коронавирус касаллигини тарқалиши энг аввало барчамизга берилган синов эканлигини унутмаслигимиз лозим. Мана шундай оғир даврда барчамиз яқинларимизни ва ўзимизнинг ҳаётимизни хатарга солмаслигимиз, белгиланган тартиб ва чекловларга амал қилган ҳолда кўчага зарурат бўлган тақдирда чиқишимиз энг тўғри йўлдир. Шунда бизнинг юртимизга кириб келган вирусни тез енгиб ўтишимиз мумкин.Азиз юртдошлар! Бугунги ривожланиш даврида юртимизни равнақи учун айрим соҳаларни тўхтатиб қўйишнинг умуман иложи йўқлигини сиз-у биз жудаям яхши биламиз.Булардан бири бу Боғот тумани кўркига кўрк қўшиб келаётган бир- биридан чиройли кўп қаватли уйлар ҳамда икки ва ундан ортиқ қаватли савдо дўконларининг қурилишидир.Албатта, ушбу қурилиш объектларидаги қурувчиларни белгиланган оралиқ масофаларни сақлаган ҳолда қурилиш ишларини олиб боришини доимий назоратга олиб бормоқдамиз.Азиз фуқаролар ва туманимиз тадбиркорлари! Ҳеч қачон унутмаслигимиз лозим бўлган нарсалардан бири, бу - биноларни қурилиш даврида белгиланган тартибда ёнғинга қарши оралиқлар сақланиши содир бўлган ёнғинни қўшни бино-иншоотларга тарқалишини олдини олиш ва ёнғин қутқарув бўлинмаларининг муваффақиятли манёвр қилишини таъминлаш учун мўлжалланган. Шу тарзда, ёнғинга қарши оралиқларга - ёнғинга қарши тўсиқларнинг бир тури сифатида қараш мумкин. Ёнғинга қарши оралиқларга қўйиладиган талаблар амалдаги қурилиш меъёрлари ва қоидаларида берилган. Cаноат корхоналарининг бош режаларини ишлаб чиқиш даврида ёнғинга қарши меъёрлаш СНиП II-89-80 "Генеральные планы промышленных предприятий"қишлоқ хўжалиги корхоналарининг бош режаларини ишлаб чиқишда ёнғинга қарши меъёрлаш ҚМҚ 2.09.01-96 "Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг бош тарҳлари"-Аҳоли пунктларини қурилишини режалаштириш ШНҚ 2.07.01-03* "Шаҳарсозлик. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қурилишини режалаштириш"-Нефть ва нефть маҳсулотларини сақлаш омборлари ҚМҚ 2.01.19-97 "Нефть ва нефть маҳсулотлари омборхоналари";-автомобилларга ёқилғи қуйиш станцияларини жойлаштириш ШНҚ 2.09.20-08* "Автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари" ва ШНҚ 2.04.08-13 "Газ таъминоти лойиҳа меъёрлари" меъёрий ҳужжатларининг талаблари асосида амалга оширилади.Оралиқларга қўйиладиган талаблар юқорида қайд этилган ҳужжатлардан ташқари, бошқа маҳкамавий қурилиш меъёрларида, республика миқёсидаги кўрсатма ва қўлланмаларда ҳам келтирилган. Қоидага мувофиқ, қурилиш меъёр ва қоидаларининг соҳалар аро ва соҳага тегишли бўлган боблари бино ва иншоотлар орасидаги ёнғинга қарши оралиқларнинг ўлчамларини улар (бино)нинг вазифаси, ёнғин хавфи ва оловга бардошлилик даражасига боғлиқ ҳолда белгилайди. Бош режаларни лойиҳалаш даврида қурилиш зичлигининг тўғри танланишида ёнғинга қарши оралиқларнинг талаб этиладиган ўлчамлари сақланиб қолиши ёки хавфсизлик, бошқа техник ечимлар эвазига таъминланиши керак. Мазкур вазифани ечишга, ёнғинга қарши оралиқларнинг ўлчамларини меъёрлашнинг илмий томондан асосланган принципларини ишлаб чиқиш асосида эришиш мумкин.Бундан ташқари меъёрлар, масканларнинг ёнғин хавфига қараб бир-бирига нисбатан жойлашуви шамолнинг устунлик қилувчи йўналиши ва жой рельефини, бориш жойлари, йўллар ва сув манбаларининг ҳолатини, ёнғин ўчириш деполарини ҳисобга олган ҳолда бажарилиши керак.Ҳурматли тадбиркор фуқаролар!Ҳар бир барпо этаётган бино сизга ва яқинларингизга узоқ йиллар давомида даромад топишда хизмат қилишини инобатга олган ҳолда ҳозирги кунда амалда бўлган қурилиш меъёр қоидалари ҳамда шаҳарсозлик меъёрларида кўрсатилган ёнғинга қарши кураш тадбирларини бажаришингизни сўраймиз!
БОҒОТ ТУМАНИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР БЎЛИМИ
Bosh sahifaga qaytish