«ТИКУВЧИЛИК МАКТАБИ» ИШ БОШЛАДИ
ТИКУВЧИЛИК МАКТАБИ» ИШ БОШЛАДИ
БОҒОТ ТУМАНИДА ХОТИН- ҚИЗЛАР БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА
Ёшлар, айниқса хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида бугунки кунда юртимизда кўплаб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев ёш тадбиркор Муҳлиса Абдуллаеванинг мурожаатларини тинглади. Муҳлиса ўзининг мурожаати ижобий ҳал қилинганидан туман ҳокимига ўзининг беҳад миннатдорлигини билдирди. Куни кеча Боғот тумани «Кўнабирлашув» маҳалласи ёшлари учун «Тикувчилик мактаби» фаолияти йўлга қўйилди.Мактаб фаолиятини бошлаш учун Ёшлар ишлари агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси томонидан ёш тадбиркор М.Абдуллаевага 10 та тикув машинаси фойдаланиш учун берилди. «Тикувчилик» мактаби фаолиятини йўлга қўйиш орқали 48 нафар ёш хотин- қизлар касбга ўргатилиб, 5 нафар «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг бандлиги таъминланди. Эндиликда бу ерда тикувчилик тўгараги ҳам фаолият бошлади.
БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ ТАЙЁРЛАГАН ЛАВҲАЛАР ШУ ҲАҚИДА СЎЗЛАЙДИ.
Bosh sahifaga qaytish