БОҒОТ ТУМАНИДАГИ «XORAZMTEX» ЖАМОАСИДА ЭМЛАШ ЖАРАЁНИ ЎТКАЗИЛДИ
БОҒОТ ТУМАНИДАГИ «XORAZMTEX» ЖАМОАСИДА ЭМЛАШ ЖАРАЁНИ ЎТКАЗИЛДИҲозирги кунда Боғот туманидаги «XORAZMTEX» МЧЖда 700 нафар ишчи ходимлар меҳнат қилмоқдалар. Ишчилар учун корхона томонидаг барча шароитлар яратиб берилган. Коронавирус касаллигининг олдини олиш мақсадида фабрикада оммавий эмлаш жараёни бошланди. Ҳар доим ташаббускорлиги билан жамоада ҳурмат қозониб келаётган ёш раҳбар, Халқ депутатлари Боғот тумани Кенгаши депутати Сарварбек Нурметов оммавий эмлаш жараёнида биринчилардан бўлиб эмланди. Сарварбек биз билан суҳбат давомида «Давлатимизда барча талабларга жавоб берувчи вакциналар воситасида эмлаш ўтказилмоқда. Мен биринчи бўлиб вакцина олдим ва барча юртдошларимизни вакцина олишга чақираман. Ўзларини ва оила аъзоларини, шифокорлар билан келишган ҳолда, эмлатишлари мақсадга мувофиқ бўлади, деб ўйлайман. Зеро, бизни жамиятдаги масъулиятимиз яъни ҳар биттамиз ҳар биттамизга жавобгарлик ҳиссида эканлигимизни билдиради», дейди ёш раҳбар, туман депутати Сарварбек Нурметов.
Bosh sahifaga qaytish