«ТЕМИР ДАФТАР»ДА ТУРГАН АШХОБОДЛИК РЎЗА ХЎЖАЕВА ТУМАН ҲОКИМИГА ЎЗ МИННАТДОРЛИГИНИ БИЛДИРДИ
«ТЕМИР ДАФТАР»ДА ТУРГАН АШХОБОДЛИК РЎЗА ХЎЖАЕВА ТУМАН ҲОКИМИГА ЎЗ МИННАТДОРЛИГИНИ БИЛДИРДИ
Рўза Хўжаева «Ашхобод» маҳалласида эҳтиёжманд оилада ўғли Ботиржон билан яшайди. Турмуш ўртоғи Зокир Сададдинов оғир касалликдан вафот этди. Рўза Хўжаева ҳар доим давлатимизнинг ғамхўрлигидан мамнун эканини билдириб, «Илоҳим менга ўхшаган оғир аҳволга тушиб қолган аёлларга ғамхўрлик қилаётган Президентимиз соғ бўлсинлар. Айниқса, ҳар доим менинг оиламни қўллаб- қувватлаб келаётган, касалимиз, маъракамиз ва тўйимизда ака- укаларим қилаолмайдиган яхшиликларни қилаётган Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаевга чин юрагимдан миннатдорлик билдираман. Чунки ўғлимнинг етим ўсаётганини сездирмасдан, камҳаржлигимни билиб ҳар доим менга ёрдамларини аямаяптилар, Қурбон ҳайити байрами билан ҳам хонадонимга нафақат ширинликлар, озиқ- овқатлар, балки хурсандчилик кайфиятини ҳам бериб юборибдилар», дея кўзлари ёшланди.
Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Bosh sahifaga qaytish