Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    ФУКАРОЛАР КАБУЛИ

    • Qog'ozga chop etish

    Богот тумани хокими хафтанинг хамма кунлари, асосан жума куни фукаролар кабулини у́тказмокда. 2020 йил 31 январь кунги кабулда 48 нафар фукаронинг мурожаатлари тингланди. Кабулга келган фукаролар асосан, туман хокими О.Холбоевга уй-жой, ер ажратиш, иш билан таьминлаш ва моддий ёрдам беришларини сураб мурожаат килдилар. Хар бир мурожаатга, конун доирасида тушунтиришлар берилди.Муддат талаб килинадиган мурожаатлар тегишли мутасадди ташкилот рахбарларига мурожаатнинг ечимини топиб, халкни рози килиш кераклиги катьий топширилди ва ижроси назоратга олинди. Шахсан хоким томонидан мурожаатнинг ижроси каттик су́ралиши таькидланди. Шунингдек кабулда Найман кишлоги Навру́з махалласида яшовчи, хозирги кунда огир ижтимоий ахволга тушиб колган фукаро Собирова Гулчехра эгизак фарзандлари олов ичида колиб, 1-2даражали куйганлигини, фарзандларини даволатишга имконияти йу́клигини, амалий ёрдам, моддий ёрдам су́раб келганини билдирди. Туман хокими зудлик билан амалий ёрдам тарикасида Собирова Гулчехранинг эгизак кизларини даволатиш учун 15000000(у́н беш млн) су́м пул, пулдан ташкари ун, ёг, озик-овкат махсулотлари Собированинг уйига, шахсан унинг ку́лига олиб бориб берилди. Собирова Г. эгизак кизларини даволатиш учун шифохонага ёткизилди.Эгизак фарзандларининг саломатлигини тиклашларида берилган бегараз ёрдамлари учун Г.Собирова, Богот тумани хокими О.Холбоевга савобли ишлари учун у́з миннатдорчилигини билдирди. Фукароларнинг муаммоларига ечим топилмокда ва халк дардини тинглаётган хоким билан хар куни фукаролар кабули давом этмокда. БОГОТ ТУМАНИ ХОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Noyabr     
DuSeChPaJuShYa
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Veb-sayt faoliyatini baholang?