ДИҚҚАТ! ЭЪЛОН!
ДИҚҚАТ! ЭЪЛОН!
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сонли қарорига асосан Боғот туманида уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ фуқароларни ижтимоий қўллаб- қувватлаш орқали даромади юқори бўлмаган ҳамда уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган оилалар, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин- қизлар, мамлакатимиз ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёшлар ва шу тоифадаги бошқа аҳоли қатламларига кўмаклашиш ва уй- жой шароитларини яхшилашга муҳтож оилаларни давлат томонидан қўллаб- қувватлаш мақсади фуқаролардан субсиядия асосида уй- жой сотиб олиш учун аризалар давлат хизматлари марказида йил давомида қабул қилинишини маълум қилади. сизнинг аризаларингиз электрон тарзда туман комиссияси аъзолари ва комиссия раиси томонидан белгиланган муддатда кўриб чиқилади.
Субсидия тўланадиган талабгорларни аниқлашнинг ижтимоий мезонлари бўйича ариза берувчининг (оила) даромадалари, ҳозирги турар жой мақоми ва бошқа ижтимоий тоифаларга мансублиги комиссия аъзолари томонидан баҳоланади ва якуний хулосалар комиссия йиғилишида муҳокама қилиниб, комиссия қарори қабул қилинади.
Изоҳ: Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш учун камида комиссия хулосаларига кўра 30 балл тўплаши, эр- хотин ўз мулкида уй-жойи мавжуд бўлмаслиги, олдин олинган кредитлардан қарздорлиги бўлмаслиги, оила ўртача ойлик даромади баҳолаш мезони бўйича қишлоқ жойларида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори қишлоқ жойларида 3,8 баробари яъни 2 839 740. сўмдан 5,8 баробари 4 334 340. сўм миқдорида бўлиши зарур. Шаҳар жойларида 4,0 баробари яъни 2 989 200. сўмдан 6,5 баробари 4 857 450. сўм миқдорида бўлиши зарур.
Изоҳ: Оила даромадига ариза берувчининг ўзининг даромади етмаган тақдирда унинг турмуш ўртоғи, ота-онаси, ака-укалари, опа-сингилларининг ойлик даромадлари ҳам киритилиши мумкин.
Bosh sahifaga qaytish