Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    КУТУБХОНАЛАРДА ВА ПАРТИЯ ТАШКИЛОТЛАРИ ЖОЙЛАШГАН БИНОЛАРДА ПРЕСС- ТУР ЎТКАЗИЛДИ

    • Qog'ozga chop etish

    КУТУБХОНАЛАРДА ВА ПАРТИЯ ТАШКИЛОТЛАРИ ЖОЙЛАШГАН БИНОЛАРДА ПРЕСС- ТУР ЎТКАЗИЛДИМедиа -режага асосан, Мустақиллик байрами олдидан Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати ташаббуси билан маҳаллий журналист- блогерлар билан пресс - тур ўтказилди.Мана кунлар ортда қолиб, тобора биз кутган яна бир миллий байрам- мустақиллик байрами ҳам яқинлашмоқда. Бу байрам биз учун азиз ва буюк неъматдир. Кўксида шу жаннатмакон ватанга муҳаббати бор ҳар бир юртдошимиз бу байрамни муносиб кутиб, барча эришган ютуқларини мана шу қутлуғ санага бағишлайди.Бу йил мустақиллигимизга 30 йил тўлади. Бу қутлуғ сана муносабати билан республикамизнинг ҳар бир гўшасида муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!» ғоясини ўзида мужассам этган маданий- маърифий ҳамда тарғибот- ташвиқот ишлари бошлаб юборилди. Пресс- тур давомида партиялар жойлашган ташкилотларда, Боғот туман кўзи ожизлар кутубхонасида ушбу қутлуғ сана муносабати билан маданий- маърифий тадбирлар режаси ишлаб чиқилган ва шу режа асосида иш олиб борилмоқда. Туманимиздаги барча даргоҳларда «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!» шиори остида мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан «Ватан равнақи - юрт истиқболи» мавзусида китоблар кўргазмаси ташкил қилинган. Китоб кўргазмасидан мустақиллик йилларида Ўзбекистонимиз томонидан қўлга киритилган ютуқлар ҳақида ҳикоя қилувчи газета- журналлардаги мақолалар ҳамда китоблар жой олди. Кубхонага ташриф буюрган китобхонлар ушбу кўргазма адабиётлари билан таништирилди. Пресс-турда туман АКМ ходимлари янги адабиётлар тақдимотини ҳам ўтказдилар. Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати  



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Noyabr     
DuSeChPaJuShYa
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Veb-sayt faoliyatini baholang?