Ижтимоий тармоқларда бугун 24 июль 2021 йил куни «Хоразм вилояти Боғот тумани туғруқхонаси ходимлари керак бўлса-бўлмаса беморларга фирмаларнинг укол ва дориларини ёзиб беришмоқда
Ижтимоий тармоқларда «Хоразм вилояти Боғот тумани туғруқхонаси ходимлари керак бўлса- бўлмаса беморларга фирмаларнинг укол ва дориларини ёзиб беришмоқда. Кейин эса дори қутисини фирмага топшириб улуш олишади. Кераксиз дорилар беморлик варақасида қайд этилмайди ҳам. Ҳолатни прокуратура назоратга олишини сўраймиз» мавзусида тарқалган видеолавҳа ишчи гуруҳ томонидан ўрганилганда, туғруқхона бўлимларида фирма дориларини қутиларини йиртиб олинган ҳолатлари аниқланмаган, мавжуд дори воситаларини сақланиши кўрилганда, бюджет дорилар, марказлашган тендер дорилари ва мурувват ёрдами дори воситалари ва тиббий буюмлар алохида алоҳида шкафларда сақланганлиги, аммо ҳаво иссиқ бўлишига қарамасдан хона ҳароратини ўлчагичлар қўйилмаганлиги, дори-дармон ва тиббий буюмларни кирим-чиқимлари 639-тартиб асосида ССВ нинг 363-сонли буйруқи билан тасдиқланган иловалар асосида журналларда юритилганлиги маълум бўлди. Туғруқхонада танлаб кўрилган касаллик тарихлари бўйича бир қатор камчиликлар мавжудлиги аниқланди. Мисол тариқасида:Бемор К.Ш. 1986 йилда туғилган, туғруқ баённомаси №1141-566. Боғот туман тиббиёт бирлашмаси туғруқхонасида 2021 йилнинг 16-24 апрель кунлари ётганлиги аниқланган.Туғруқ баённомаси уст муқовасига “Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 31 декабрдаги 363-сонли буйруғи билан тасдиқланган 096-рақамли тиббий хужжат шакли” қилиб олдинги 777-сонли буйруқ кўрсатилган жойни устига ёпиштириб қўйилган. Демак, бугунги кунгача ССВ нинг 363-сонли буйруқи тўлиқ йўлга қўйилмаганлиги аниқланган.Касаллик тарихларига ёпиштирилган дори воситаларини рецепт корешоклари кўрилганда, “Тиббиёт ташкилотларида дори воситаларини тайинлаш, халқаро патентланмаган номланиши бўйича рецептларни расмийлаштириш ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш хақида”ги буйруғи билан тасдиқланган Низом талаблари бажарилмаганлиги аниқланди. Бугунги кунгача ТТБ да олиб борилаётган ишлар ўз кучини йўқотган ССВ нинг 191-сонли буйруқи бўйича йўлга қўйилганлиги аниқланган.Бундан ташқари ушбу рецепт корешокларида ССВ нинг 191-сонли буйруқи талаблари ҳам тўлиқ ва тўғри бажарилмаган.Жумладан, рецептларда даволаш профилактика муассасасининг ёки дорихонанинг штамплари йўқ, катталарга ёки болаларга белгиланмаган, шифокорнинг (ФИШ) кўрсатилмаган, дори воситаларининг номи ўзбекча (криллча) ёзилган, дорихона томонидан берилган дори номи, серия рақами ва фармацевт ходимнинг (ФИШ) кўрсатилмаган.Неанатолог ва акушер-гинеколог шифокорлар томонидан туққан аёлларга ва чақалоқларга Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган стандартларга зид равишда дори воситалари ёзиб берилган ва ишлатилган ҳолатлар мавжудлиги аниқланган.Қолаверса, текшириш куни Боғот туман тиббиёт бирлашмаси туғруқ мажмуасида ишлаётган тиббиёт ходимларини кийиниш одоби Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Тиббиёт ходимларининг одоб-аҳлоқ кодексини тасдиқлаш хақида”ги Низом талабларига зид равишда кийинганликлари аниқланган.Юқоридагилардан келиб чиқиб, Боғот ТТБ туғруқ мажмуасида бўлган воқеа ҳодисалар тўғрисида ҳамда аниқланган камчиликлар юзасидан тегишли ходимлардан тушунтириш хатлари олиниб, туғруқ мажмуасида ишловчи ходимлар, барча бўлим мудирлари ва бирлашма масъул мансабдор шахслари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, муҳокама қилиниб, иш фаолиятида бирқанча камчиликларга йўл қўйганликлари учун ДФХ раиси О.Ю.га хайфсан интизомий чораси, ТТБ туғруқ бўлими мудири Д.М.га ўртача ойлик маошидан 30 % чегириб қолиш, ТТБ акушер-гинекологи Ш.А.га ўртача ойлик маошидан 50 % чегириб қолиш жарима жазолари тайинланганини билдирамиз.
Bosh sahifaga qaytish