БОҒОТ ТУМАНИДА «ҲЕЧ КИМ МЕҲР ВА ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАСИН» ҒОЯСИ ОСТИДА НОГИРОНЛАРГА АРАВАЧАЛАР ТАРҚАТИЛДИ
«Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунига асосан амалга ошириладиган дастур ва лойиҳаларда ногиронлар бошқа ногирон бўлмаган кишилар билан тенг ҳуқуқлилик асосида иштирок этишини, ногиронларнинг ҳуқуқлари инобатга олинишини, барча давлатларда ногиронларнинг қадр-қимматини ҳимояловчи қонунлар тартиб - таомилларнинг жорий этилишини таъминлаб, барча учун дўстона бўлган жамият қуришдан иборатдир.Боғот туманида бу борада тизимли ишлар ташкил қилинмоқда. Жумладан, туманимизда яшовчи 10 нафар ногиронларга ногиронлик аравачаларини туман ҳокими ўринбосари-Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг 1-ўринбосари М.Матмуратова томонидан тарқатилди. Тадбир карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда ўтказилди ва ушбу аравачалар ногирон инсонларнинг яқинлари орқали ўз эгаларига бериб юборилди.
Bosh sahifaga qaytish