МАРАТ ОТА ЁМҒУРОВ 100 ЁШИДА ВАФОТ ЭТДИ
МАРАТ ОТА ЁМҒУРОВ 100 ЁШИДА ВАФОТ ЭТДИ
Бугун 26 июль 2021 йил Боғотликларнинг севимли отахони 2- жаҳон уруши қатнашчиси Марат ота Ёмғуров 100 ёшида бу ёруғ дунёни тарк этди. Яна бир тинчлик учун жон фидо этган Боғотлик ажойиб инсон, уруш қаҳрамони оламдан ўтди. Марат Ёмғуровнинг яқинларига Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев ўз ҳамдардлигини билдиради.
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожъиун!Охиратлари обод бўлсин!
Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Bosh sahifaga qaytish