Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    ҚАРОР МАЗМУНИ ТУШУНТИРИЛДИ

    • Qog'ozga chop etish

    ҚАРОР МАЗМУНИ ТУШУНТИРИЛДИБоғот тумани давлат хизматлари маркази биносида Боғот туманлараро иқтисодий суди раиси Б.Давлатов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори мазмуни ва моҳияти бўйича учрашув ташкил қилинди. Боғот туманлараро иқтисодий суди раиси Б.Давлатов Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари 2021-2022 йиллар давомида камида 500 та маҳалла фуқаро йиғинларининг эски биноларини давлат-хусусий шериклик асосида замонавий кўринишда қайта қуриш бўйича тадбиркорлик субъектлари билан келишувга эришилишини таъминланиши ва бунда, 1 қаватли бино ўрнига 2-3 қаватли бино қурилиши, унинг 2 ва 3 қаватларида кичик ишлаб чиқариш, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари, ишсиз хотин-қизлар ва ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш марказларини ташкил қилиш учун текин фойдаланиш асосида 30 йилга тадбиркорлик субъектининг ихтиёрида қолдирилишини назарда тутилишини тушунтириб ўтди. Шунингдек, 2021 йил 1 июндан бошлаб: уч йилдан ортиқ вақтдан буён фаолият кўрсатаётган ҳамда ҳисобланган солиқларни муддатида тўлаб келган, лекин молиявий аҳволига кўра солиқ қарзини тўлаш имкониятига эга бўлмаётган тадбиркорлик субъектларига солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш; уч йилдан ортиқ вақтдан буён товарларни импорт қилиш билан шуғулланаётган, божхона тўловлари бўйича мажбуриятларини бажариб келган, лекин молиявий аҳволига кўра тўловларни белгиланган муддатда тўлаш имкониятига эга бўлмаётган ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига божхона тўловларини бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилиши гапириб ўтди. Бунда, ушбу тартиб бўйича гаровсиз бўлиб-бўлиб тўланадиган солиқ ёки тўловлар суммаси тадбиркорлик субъекти томонидан охирги уч йил давомида тўланган солиқ ёки божхона тўловлари суммасининг 50 фоизидан ошмаслиги лозим. Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда мазкур банддан келиб чиққан ҳолда солиқлар ҳамда божхона тўловларини бўлиб-бўлиб тўлашнинг вақтинчалик тартибини тасдиқлаши кўрсатиб ўтилганлиги бўйича алоҳида тўхталиб ўтилди. Шунингдек, учрашувда иштирок этган корхона, ташкилот ва бошқа тадбиркорлик субъектлари вакиллари ва соҳа вакиллари ўзларининг қизиқтирган саволлари ва фикр мулоҳазаларини билдирдилар ва саволларига атрофлича жавоб берилди. Боғот туманлараро иқтисодий суди раиси Б.Давлатов



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Dekabr     
DuSeChPaJuShYa
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 

Veb-sayt faoliyatini baholang?