Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    ХОРАЗМДА “ЭНГ УЛУҒ, ЭНГ АЗИЗ”

    • Qog'ozga chop etish

    ХОРАЗМДА “ЭНГ УЛУҒ, ЭНГ АЗИЗ” Республика анъанавий кўрик-танловининг вилоят босқичи Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрами муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида  “ЭНГ УЛУҒ, ЭНГ АЗИЗ” Республика анъанавий кўрик-танловининг Хоразм вилоят босқичи  қуйидаги 5 та номинация бўйича ўтказилади:   1.“Босма оммавий ахборот воситалари ходимларининг журналистик ишлари” 2.“Телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари” 3.“Ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари” 4.“Тасвирий санъат, фото дизайн асарлари”  5.“Кино санъати асарлари” Танловга кейинги бир йил ичида ёзувчи ва шоирлар, журналистлар, тасвирий ва кино санъати намояндалари, фото ва дизайн усталари томонидан яратилган асарлар қабул қилинади. Асарларда жонажон Ўзбекистонимизнинг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” ҳамда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” давлат дастури, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Ҳар бир оила–тадбиркор”, “Ёшлар-келажагимиз”, “Бешта ижобий ташаббус” каби муҳим дастур ва режалар доирасида олиб борилаётган туб ислоҳотларнинг маъно-мазмуни кенг ифода этилган  бўлиши лозим.   Ижодий ишларни қуйидаги манзилга юборишингиз мумкин: Урганч шаҳри, Абдулла Қодирий кўчаси 2-б уй. Маҳмуд Замахшарий номли вилоят ахборот-кутубхона маркази биноси, 1- қават. Ишлар жорий йилнинг 15 августига қадар қабул қилинади. Телефон: 62. 223-13-26 Телеграм: 97. 529-72-27  



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Aprel     
DuSeChPaJuShYa
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930 

Veb-sayt faoliyatini baholang?