Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    ПАРТИЯ КЕНГАШЛАРИДА ХОТИН- ҚИЗЛАР МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА ҲИСОБОТ ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛДИ

    • Qog'ozga chop etish

    ПАРТИЯ КЕНГАШЛАРИДА ХОТИН- ҚИЗЛАР МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА ҲИСОБОТ ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛДИХалқ депутатлари Боғот тумани Кенгаши OzLiDeP депутатлик гуруҳи томонидан Сенатнинг қарорига асосан навбатдаги эшитуви бўлиб ўтди. Эшитувда маҳаллаларда ижтимоий- маънавий муҳитни соғломлаштириш , оилалар ва хотин- қизларни ижтимоий қўллаб- қувватлаш, оилавий ажримларнинг олдини олиш ҳамда хотин - қизлар ўртасида ўз жонига суиқасд қилиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича Боғот туманида олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.Боғот туман Маҳалла ва оилани қўллаб - қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари, ҳоким маслаҳатчиси Малика Матмуротованинг ҳисоботи тингланди. Эшитувда Халқ депутатлари Боғот туман Кенгашидаги OzLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари , партия фаоллари, тумандаги 43 маҳалла раисларининг хотин - кизлар масалалари бўйича мутахасислари иштирок этди. М.Матмуротованинг ҳисоботида Оила ва аёлларни қўллаб кувватлаш , ижтимоий- маънавий муҳитни яхшилаш ,оилавий ажримларни олдини олиш , хотин қизларни иш билан таъминлаш, жиноятчиликка қарши кураш ва уни олдини олиш , диний экстремизм ва терроризмнинг турли кўринишларига қарши курашиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бир қатор тарғибот -ташвиқот ишлари олиб борилганлигини айтди. Маҳаллар кесимида маҳаллалардаги салбий кўрсатгичлар, уларнинг келиб чиқиш сабабларини қайд этиб ўтилиб, маҳаллада хотин-қизлар масалалари бўйича раис ўринбосарлари танқидий тарзда таҳлил этилди, уларнинг ўз ишига лойиқ ёки нолойиқлиги ҳам қайта ўрганилиши лозимлиги ҳақида таклифлар берилди.Ажрим арафасидаги турган оилалар алоҳида рўйҳат қилиниб , уларга манзилли ёрдам кўрсатиш мақсадида туман имом хатиби ,ФХДЁ бўлими мудири, хуқуқ тарғибот ходимлари билан ҳамкорликда оилавий муҳокамалар ўтказилиб , эр -хотин ўртасидаги тушунмовчиликлар бартараф қилинишига эришган маҳаллалар қайд этиб ўтилди.Шунингдек, йиғилишда "Коррупцион нуқталарни аниқлаш бўйича жамоатчилик назоратини ошириш , мавжуд тўсиқларни бартараф этиш юзасидан қонунчиликни такомиллаштириш бўйича туманда қилинаётган ишлар хам муҳокама қилинди.Депутатлар томонидан туманда коррупцион нуқталарни аниқлаш бўйича жамоатчилик назоратини ошириш , мавжуд тўсиқларни бартараф этиш бўйича алоҳида йўл Харитаси ишлаб чиқиш таъкидланди.Шунингдек, Боғот туман OzLiDeP партияси раис ўринбосари Ражабгул Саидова маҳаллаларда ,тиббиёт бирлашмаларида ,таълим соҳасида коррупциянинг олдини олиш бўйича ўзининг таклиф ва мулоҳазаларини билдириб , маҳалларда қилиниши лозим бўлган муҳим масалаларга алоҳида тўхталиб ўтди. Нафақат маҳаллада балки туғруқхоналарда суюнчи пуллари сўралиши, беморларга кераксиз дори воситасини ёзиб берилаётгани, врачлар тамагирликлари хали хам учраётгганлигини билдириб ўтилди. Таълим тизимида хоналар таъмири ва бошқа ҳар хил нарсалар учун ота-оналардан пул йиғиш ҳолатлари давом қилинаётганлиги айтиб ўтилди.Шундан кейин депутатлар томонидан коррупцион нуқталарни аниқлаш бўйича жамоатчилик назоратини кучайтириш , мавжуд тўсиқларни бартараф этиш юзасидан амалга ошириладиган ишлар келишиб олинди.Йиғилиш якунида кўрилган масалалар ва эндиликда маҳаллаларда қилиниши лозим бўлган муҳим масалалар юзасидан депутатлик гуруҳининг тегишли қарорлари қабул қилинди. O‘zLiDeP Боғот тумани Кенгаши



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Dekabr     
DuSeChPaJuShYa
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 

Veb-sayt faoliyatini baholang?