Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    " 5 ИНИЦИАТИВА ПРЕЗИДЕНТА", "5 ТАШАББУС - 5 ИМКОНИЯТ".

    • Qog'ozga chop etish

    Богот тумани хокими О.Холбоевнинг навбатдаги "Хоким ва ёшлар" учрашуви, у́киш рус тилида олиб бориладиган 36-сон мактабда бу́либ у́тди. Туман хокими О.Холбоев мактабда 5-мухим ташаббуснинг барча йу́налишлари доирасида килинаётган ишлар билан танишар экан, у́зининг фикр ва мулохазаларини билдирди. Туман хокимлиги томонидан мактабга 76млн.су́млик Робототехника олиб берилганлиги бу халк таьлимига берилаётган катта эьтибор эканини айтиб у́тди. Хоким у́кувчиларни кизиктириш максадида, "Менда гоя бор", "Сизга у́хшагим келади", "Менинг бир куним" каби лойихалар у́тказиб, у́кувчиларнинг дунёкарашини юксалтириш асосий вазифамиз бу́лиши керак, дея у́китувчиларга таькидлади. Учрашувда у́кувчилар мактабдаги мавжуд муаммоларни туман хокимига айтиб, муаммога ечим топилганидан хурсанд бу́лдилар. У́кувчи Йу́лдошева Гулчехра 11- синфни якунлаб, тикувчилик цехи очишни истаётганини, кредит олмокчилигини билдирди. Хоким О.Холбоев юрагида у́ти бор бундай кизларга мутасадди ташкилотлар ёрдам беришлиги айтди. Хоким шахсан у́зи битта тикув машинасини совга килишини хам айтиб у́тди. Туман хокимидан рус адабиётидан бадиий асарлар,китоблар ту́плами су́раган, 7-синф у́кувчиси Сохиба билан туман хокими рус тилида дилдан сухбатлашди ва туман хокими номидан энциклопедия, русча А.С.Пушкин, М.Ю.Лермонтов, Н.В.Гоголь, А.Ахматова, Сергей Есениннинг асарларини мактабга олиб беришлигини таькидлади. Бундан ташкари сиёсий адабиётларни У́збекистон Ёшлар Иттифоки туман Кенгаши раиси совга килишини билдирди.Туман хокими учрашувда у́кувчиларга олийгохлар хакида маьлумот берар экан, УрганчДУ республикамиз олийгохлари ичида 12-у́риндалигини, Ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Урганч филиали республикамиз ОТМлари ичида 2-у́риндалиги, Хоразмда Ал-Хоразмийлар, ку́пайишига катта имконият эканини таькидлади. Мухтарам Президентимизнинг Мурожаатномасида таькидланганидек, бу йил абитуриентлар, битирувчилар учун имкониятлар эшиги очилмокда, 2020йил олийгохларга кабул квотаси 20фоизга ку́пайгани институтларга кириш учун катта имконият, шу имкониятдан фойдаланиш кераклигини айтди. Туман хокими бу йил 11-синф у́кувчиларидан талабалик бахтига мушарраф бу́ладиган ёшлар сони барча мактабларда янада ку́пайишига, барча битирувчиларга чин дилдан тилакдош эканини билдириб, учрашув якунида фаол у́кувчиларга китоблар совга килиб берилди. "Хоким ва ёшлар"учрашувлари давом этмокда. БОГОТ ТУМАНИ ХОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Dekabr     
DuSeChPaJuShYa
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 

Veb-sayt faoliyatini baholang?