2- сектор ҳудудида жойлашган 32- сон мактабда таъмирлаш ишлари юқори сифатда олиб борилмоқда.
Бугунги кунда туманимиздаги 2- сектор ҳудудида жойлашган 32- сон мактабда янги ўқув йили ҳамда Президент сайлови олдидан таъмирлаш ишлари юқори сифатда олиб борилмоқда. Туман Кенгаши депутати У.Иброҳимов тумандаги фаол депутатлардан биридир. Бугун у таълим даргоҳида бўлиб, мактаб жамоаси билан мамлакатимизда бўлаётган ислоҳотларнинг натижаси ҳақида суҳбатлашди ва сайловга тайёргарлик жараёнини ўрганди.
Bosh sahifaga qaytish