Сайловга тайёргарлик бўйича «Сиз сайлов ҳуқуқларингизни биласизми?» мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди
Сайловга тайёргарлик бўйича «Сиз сайлов ҳуқуқларингизни биласизми?» мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди
Бугун 04 август 2021 йил куни Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг медиа- режада белгиланган очиқ мулоқот тадбири туман Адлия бўлими бошлиғи Я.Болтаев билан ҳамкорликда Туркманистон билан чегарадош 9203-Қалажиққалъа пости ҳарбий қисмда офицерлар ва ҳарбий хизматчилар билан биргаликда ўтказилди. Очиқ мулоқотда сайлов қонунчилигига оид ҳарбийларнинг саводхонлиги оширилди. Очиқ мулоқотда ҳарбийлар жорий йилнинг 24 октябр куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этишлари учун «Сайлов кодекси»га киритилган янгиликлар билан танишдилар. Ҳарбийлар томонидан туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари М.Абдуллаевага ва туман Адлия бўлими бошлиғи Я.Болтаевларга сайлов жараёни бўйича ҳамда сайлов қонунчилигига доир турли хил саволлар беришиб жавоблар олишди.
Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Bosh sahifaga qaytish