Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ

    • Qog'ozga chop etish

    Муқаддас Ватанимизда халқимизнинг тинч, осойишта кун кечириши Юртбошимизнинг давлатимизда олиб бораётган одилона сиёсатидан далолатдир. Бугун бутун дунёда каронавирус пандемияси одамлар соғлигига хавф солаётган бир вақтда, Юртбошимиз томонидан фуқароларнинг соғлигини сақлаш учун қатор чора-тадбирлар белгиланди. Соғлом ҳаёт кечиришни давом эттириш учун шарт-шароитлар яратилди. Шундай шукроналик кунларга бағишлаб куни кеча Боғот туманида “Уч авлод учрашуви” тадбири бўлиб ўтди. Тадбирни Боғот тумани Маънавият ва маърифат бўлими раҳбари Санъатбек Ражабов очиб берди. Юртимизда ва туманимизда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари борасида туман депутати Улуғбек Иброҳимов, «Ватанпарвар» ташкилоти Боғот тумани бўлими раҳбари Шоназар Раззоқов, кекса санъаткор Йўлдош Тожиевлар нутқ сўзладилар. Улуғбек Иброҳимов ўзининг «Жоним Боғотим» шеърини айтиб берди. Катта авлод вакилларининг тажрибаси ўрта ва кичик авлод учун ўрнак бўлди. Учрашувда сўзга чиққан бир гуруҳ меҳнат фахрийлари барчани байрам билан табриклаб, ўз тилакларини билдиришди. Ёшлар эса яратилаётган имкониятлар учун ўз миннатдорчиликларини билдириб, бу имкониятлардан самарали фойдаланиб, янгиланаётган Ўзбекистонимиз тинчлиги ва тараққиётига ўз ҳиссаларини қўшиш учун фидойилик кўрсатишларини билдирдилар. Ушбу “Уч авлод учрашуви” тадбири барча иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашди. Тадбир якунида меҳмонларга эсдалик совғалари топширилди.



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Sentyabr     
DuSeChPaJuShYa
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Veb-sayt faoliyatini baholang?