"ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ" ЖАРАЁНИДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТИНГ
Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси сенати Кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги “Туман (шаҳар) бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисида”ги КҚ-213-IV-сонли қарорининг намунавий низомида қуйидагилар белгиланган.23-банди."Очиқ бюджет" ахборот порталида рўйхатдан ўтган ҳар бир шахс "Очиқ бюджет" ахборот порталида жойлаштирилган фақат бир таклифга овоз бериши мумкин.24-банди. Овоз бериш жараёнларига кўра, ҳар бир ҳудудда энг кўп овоз тўплаган таклифлар ғолиб деб топилади ва таклифларга берилган овозлар сонидан келиб чиқиб юқоридан пастга саралаб олинади деб кўрсатилган.
(https://telegra.ph/TASHABBUSLI-BYUDZHET-ZHARAYONIDA-FAOL-ISHTIROK-EHTING-08-12-2)Азиз юртдошлар!Сизни ҳам "Очиқ бюджет" ахборот порталининг 3-босқич овоз бериш жараёни 13-августдан 2-сентябгача бўлган даврда фаол иштирок қилишга чорлаймиз!
Bosh sahifaga qaytish