Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    ПЕНСИОНЕР ХОДИМНИ ИШДАН БЎШАТИШ МУМКИНМИ?

    • Qog'ozga chop etish

    Жавоб Ҳурматли фуқаро саволингизда одилона жавоб беришимизни сўрагансиз. Шундай экан жавобимиз сизни қониқтирмаслиги мумкин. Иш берувчи – директор ходим билан тузилган меҳнат шартномасини Меҳнат кодекси 100-моддаси иккинчи қисми 7-банди билан яъни пенсия ёшига етган ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли. Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонуни 8-моддасига кўра: Эркаклар – 60 ёшга тўлганда;Аёллар – 55 ёшга тўлганда уларда пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлади. Шундай экан иш берувчи пенсия ёшига етган ходимлар билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли. Мазкур қоида сизни ишдан бўшатиш мумкинлигини кўрсатмоқда. Бироқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.03.2019 йилдаги ПҚ – 4235 сонли “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ёлларнинг пенсия ёшига тўлганлиги ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи вужудга келганлиги сабабли улар билан тузилган номуайян муддатли меҳнат шартномасини 60 ёшга тўлгунга қадар ёки муддатли меҳнат шартномасини муддати тугагунга қадар иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тақиқланади. Бу қоида эса сизни ишдан бўшатиш мумкинмаслигини билдирмоқда. Бу ўринда ҳақли савол туғилади? Қайси бир қоида қўлланиши керак? Бу саволга жавоб бериш учун яна бир нормативга эътиборингизни қаратамиз. Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонуннинг 16-моддаси учинчи қисмида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасида тафовут бўлган тақдирда юқори юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжат қўлланилиши мустаҳкамлаб қўйилган. Шу нуқтайи назардан қараганда, иш берувчи сизни ишдан бўшатишга ҳақли бўлади. Энди ўзингиз сўраган одиллик ҳақида қисқача фикр юритамиз. Саволда бир ярим йилдан бери нафақа олишингизни ёзмоқдасиз. Тахминан 2 млнга яқин пенсия оласиз. Шу билан бирга мазкур йиллар давомида 100 % ойлик иш ҳақингизни ҳам олиб келасиз. Энди қаранг! Йилига қанчадан-қанча ёш мутахассис кадрлар ОТМларни битириб иш қидириб юрмоқда. Айримлар арзимаган 4 5 соатлаб дарсга ҳам кўниб ишга кирмоқда. Бахти чопганлар 0.5 ставкада айримлари эса (жуда кам қисми) 1 ставкада ишлаш имкониятини қўлга киритмоқда. Ёшларни иш билан таъминлаш мени нима ишим бор? Керак бўлса, улар ўзи иш топсин дейишингиз ҳам мумкин. Бу ҳам тўғри. Лекин масалага иккинчи томондан қарайдиган бўлсак, ана ўша ёш кадрлар ҳам 4 йил умрини келажакда яхши иш топиш, оиласини таъминлаш мақсадида ўтказди. Аслини олганда улар ҳозирда пенсия ёшидаги ходимлардан кўра яхшироқ ишлаши, ўзини кўрсатиши, яхши натижаларга эришиши мумкин, гарчи уларда тажриба йўқ ёки етарли бўлмасада. Нега деганда ҳозирги технолигия асрида улар яратилаётган имкониятлардан фойдаланишда ёши катта ходимлардан устунроқ ҳисобланади Ҳурматли фуқаро бу гапларимиз билан сизни ёки сиз каби пенсионер ходимларнинг нафсониятига тегиш ёки сизларни камситиш фикридан йироқмиз. Юқорида ўзингиз айтган одиллик ва адолат тамойилларидан келиб чиққан ҳолда жавоб бердик холос.



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Sentyabr     
DuSeChPaJuShYa
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Veb-sayt faoliyatini baholang?