Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    БОҒОТ ТУМАНИДА ТАДБИРЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

    • Qog'ozga chop etish

    Давлатимиз раҳбари раҳнамолигида тинчликни мустаҳкамлаш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш, кексаларни эъзозлаш, эртамиз эгаларини баркамол қилиб вояга етказишга давлат сиёсатининг устувор йўналишлари сифатида алоҳида эътибор қаратилаяпти. Бинобарин, буюк аждодларга муносиб бўлиш, юртимиз тараққиётига дахлдорлик билан яшаш ҳар биримиз, айниқса, ёшларнинг муқаддас бурчидир. «Уч авлод учрашуви» тадбирларига туманимиздаги уч авлод вакиллари ва қўшни тумандан меҳнат фахрийлари ва ёшлар таклиф этилди.Меҳмонлар шинам ва гўзал табиат қўйнидаги дастурхон атрофига таклиф этилди ва карнай-сурнай садолари остида кутиб олинди. Сўзга чиққанлар аввало барчани яқинлашиб келаётган Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги байрами билан қутлади ва бугунги кунда асрларга татигулик ютуқларга эришаётганимиз, эркин ва обод жамиятимизга, фаровон турмушимиз, тараққиётимиз суръатларига жаҳон аҳли ҳавас билан қараётгани, буларнинг барчаси мамлакатимизда давлатимиз раҳбари томонидан амалга оширилаётган мислсиз ўзгариш ҳамда янгиланишлар самараси эканлигини таъкидлаб ўтди. Шундан сўнг бир гуруҳ меҳнат фахрийлари ўз тилакларини билдиришди. Ёшлар эса яратилаётган имкониятлар учун Президентимизга ўз миннатдорчиликларини билдириб, яратилган имкониятлардан самарали фойдаланиб, янгиланаётган Ўзбекистонимиз тинчлиги ва тараққиётига ўз ҳиссаларини қўшиш учун фидойилик кўрсатишларини айтиб ўтдилар. Тадбир давомида Ватан, бахт-саодат, тинчликни тараннум этувчи куй-қўшиқлар янгради. Ушбу «Уч авлод учрашуви» тадбири барчага кўтаринки кайфият улашди.



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Sentyabr     
DuSeChPaJuShYa
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Veb-sayt faoliyatini baholang?