Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ ТУМАН АҲЛИГА МУРОЖААТИ

    • Qog'ozga chop etish

    Ҳурматли юртдошлар! Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига асосан, 2021 йилнинг август ойи «Маҳаллаларни ободонлаштириш» ойлиги ҳамда 21 август — умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари куни этиб белгиланди. Ушбу ташаббус доирасида маҳаллалар, аҳоли яшаш хонадонлари, кўп қаватли уй атрофлари, гузар ва хиёбонлар, зиёратгоҳ ва қабристонлар, кўча ва болалар майдончаларида кенг ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилади.Шунингдек, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган оилалар, ёлғиз яшовчи ҳамда ногиронли мавжуд юртдошларимиз ҳолидан хабар олиниб, уларнинг яшаш шароитлари яхшиланиб, уй-жойларини таъмирлашга кўмаклашилади.Шу маънода туманимизнинг барча саҳоватпеша тадбиркорларини «Маҳалла» хайрия жамоат фондини қўллаб-қувватлашга чақирамиз. Жорий йилда туман «Маҳалла» хайрия жамоат фонди хайрия маблағлари ҳисобидан кам таъминланган, моддий ёрдамга муҳтож фуқароларнинг даволаниши ва жарроҳлик амалиёти ўтказилиши учун пул маблағлари ажратилди. Маҳаллаларнинг моддий- техник базасини ривожлантириш ишлари олиб борилмоқда.Қадрли туманимизнинг жонкуяр ва фодойи инсонлари!Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида ўтказилинадиган умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашарида фаол иштирок этиш ҳар биримизнинг инсонийлик бурчимиз эканини англаган ҳолда юртимиз ободлиги ва маҳаллаларимиз чиройига ўз ҳиссамизни қўшайлик!Зеро, шу азиз Ватан барчамизники!



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Sentyabr     
DuSeChPaJuShYa
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Veb-sayt faoliyatini baholang?