БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТИ БЎЛИБ ЎТДИ
Бугун Боғот тумани ҳокимлигида ҳоким Шавкат Яхшибаев ташаббуси билан тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди. Тадбирда туманимиз ҳокими Президентимизнинг тадбиркорлар билан ўтказган очиқ мулоқотидаги самимий суҳбатлари ва тадбиркорларга яратилган имкониятлар тўғрисида гапириб ўтди. Очиқ мулоқотда туманда фаолият юритаётган тадбиркорлар ҳоким билан дўстона суҳбатлашиб, барча муаммоларини очиқ айтдилар ва муаммоларга ечим ҳам топишда ҳоким атрофида жипслашиб бирлашдилар. Давлатимиз раҳбарининг тадбиркорлар билан ўтказган очиқ мулоқоти давомида илгари сурилган соҳадаги муаммоларни ҳал қилишга қаратилган 7 та муҳим йўналишнинг ечимига алоҳида эътибор қаратилди. Очиқ мулоқотда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Санжарбек Қурбонов, инвестициялар ва ташқи савдо бўйича ўринбосари Нурбек Қаландаров, Асқарбек Юсуповлар ва тадбиркорлар қатнашиб, галдаги режаларни белгилаб олдилар.
Bosh sahifaga qaytish