Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    «ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭРКИН ВА ФАРОВОН ЯШАЙЛИК!»

    • Qog'ozga chop etish

    Инсонда бир туйғу бор у асло ва ҳеч қачон сўнмайди.Бир ҳис бор ҳеч қачон камаймайди. Бу Ватан туйғуси, юртга муҳаббат ҳиссидир. Мана шу туйғу, мана шу ҳисни ҳар доим қалбимизнинг туб- тубида асраймиз.Ҳар йили энг улуғ, энг азиз байрам арафасида бу туйғу , бу ҳис яна ва яна юракларда бошқача жўш ураверади.Бу эса Ватанга бўлган муҳаббат ва илохий туйғудир.Ватанни севиш туйғусини Яратгувчи Ҳазрати инсоннинг қалбига жо айлаган. Имом Ғаззолий рахматуллохи алайх : "Одам Ватанини , гарчи у чўл бўлса ҳам , қувониб ,қалб тўридан меҳр билан севади .Ватанга муҳаббат туйғуси завқи илоҳий", деган. Бугунги дориламон, саодатли кунларни аждодларимиз орзу қилиб ўтишган. Ота-боболаримиз бутун умри давомида умид билан орзу қилиб , кутиб яшаган кунлар, бу доруломон кунлар шукурки бизларга насиб этди.Бугун Ватанимизда амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларини фақат кўриш ва кузатиш эмас, балки бу ислоҳотларга ўзимизнинг улкан ҳиссамизни қўшмоғимиз лозим .Бу мустақиллик берган барча имкониятларни авайлаб асраш хаммамизнинг вазифамиздир.Доимо шу азиз жаннатмакон Ватан учун эзгу ишларнинг пайида ҳар бир мўмин инсонни сифатидир. «Ватаним менга нима берди деб эмас балки, мен Ватанимга нима бера олдим?» деб яшаш керак. Ватанга чин юракдан, беғараз, холис хизмат қилган инсонлар ўзади, асло тўзмайди.Ватан барчамиз учун бир мўъжизакор онадир.Ватанни онага ўхшатиш бежизга эмас албатта, Иброҳим ибн Адҳам рахматуллох алайх: «Мен Ватандан айрилиқдек ,оғир синовга дучор бўлмаганман» деган.Жаҳон кенг,дунёда мамлакат кўп , лекин бу оламда биз эркин нафас олиб, фаровон яшаб турган она замин ягонадир. Тупроғи тўтиё ,ўзи Жаннатмакондир, халқи сахий сизу биз яшаб турган Она юртимиз бетакрордир.Мустақиллик ўзбек халқининг тарихий ғалабасидир.Озодлик бор жойда ҳамиша ободлик бордир. Мана қаранг, Она юртнинг ободлигига ҳисса қўшиб, Ватанини муқаддас билганнинг, ғурур ва ифтихори юксак бўлиши бугунги кунда ҳалол меҳнат қилиб юрт равнақига ҳисса қўшаётганларнинг бахтига, омадига ҳавас билан қарайсиз.Мустақиллик бу хуқуқдир, мустақиллик бу улкан маъсулият, мустақиллик энг аввало ,халқ бирлиги ва ҳамжиҳатлигидир .Ҳар соҳада виждонан, хизмат килиш, ҳур Ўзбекистон дея аталмиш, жанатмакон юртимизнинг ривожланишига ўзини ҳиссасини қўшаётган ҳар бир Ҳазрати инсон бугун шу юртда азиздир ва у ҳар доим қадрлангандир. Қалбим тўридан чиқаётган сўзларимни шеър қилгим келди ва юртимизга омонлик тилаб қалбимдагини оқ қоғозга туширдим. Юртим Ўзбекистоним!Номингни олтин ҳарфлар билан безайман,Сен менинг Ватаним Ўзбекистоним.Киндик қоним томган ер, момом алла айтган бешигимсан сен!Мени бағрингда улғгайтиб, булбул этган ошёнимсан ,Бобомларнинг йиллар тўзонида килган орзусидирсан!Будир азиз ва саодатли, фаровон кун,Будир - Мустақиллик ошёни!Қалбда жўшиб-жўшиб яшайлик,Боболар орзуси ушалган кун ,Орзулар эшиги очилган кун,Бутун ўзбегим бошига нур сочилган кун ,Боболар дуоларида,Ижобатин, сўраган кун ,Бу саодатли ,озод ва обод кун,Будир, ўзбегимнинг Мустақиллик куни!Азиз ватандошлар тарихий ғалабамиз Мустақиллигимизнинг шонли 30 йиллиги юртимизга муборак бўлсин! O‘zLiDeP Боғот тумани Кенгаши раиси ўринбосари, Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати ишончли вакили, меҳнат фахрийси Ражабгул хожи онаСаидова



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Noyabr     
DuSeChPaJuShYa
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Veb-sayt faoliyatini baholang?