Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛИ Боғот туманининг Қипчоқ қишлоғида ўтказилди

    • Qog'ozga chop etish

    «Ҳаммамизни тарбиялаган, вояга етказган – шу халқ. Барчамизга туз-насиба берган ҳам – шу халқ. Бизга ишонч билдирган, раҳбар қилиб сайлаган ҳам айнан шу халқ. Шундай экан, биз биринчи навбатда ким билан мулоқот қилишимиз керак – одамларимиз билан». Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифалар моҳиятини тўғри англаган ва зиммасидаги масъулиятни ҳис қилган мутасадди раҳбарлар борки, аҳоли мурожаатларига қулоқ тутиб, муаммолар ечимини топиб, самарали фаолият юритмоқдалар. 2-сектор ҳудудидаги «Бўка» маҳалласида очиқ ҳаво, сўлим гўша «Берди, Баҳодир, Ҳамро»фермери дала шийпонида карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда навбатдаги сайёр қабули энг чекка қишлоқда ўтказилди. Сайёр қабулда фуқаролар ўз муаммолари билан мурожаат қилдилар.Мурожаатларнинг аксарияти иш билан бандлик, газ, электр энергияси таъминоти ва ичимлик суви, моддий ёрдам, йўл масалалари бўйича бўлди. Аҳолининг мурожаатларини ҳал этиш юзасидан тегишли ташкилотларга топшириқлар берилиб, ижросининг аниқ муддатлари белгиланди.Албатта, бугун барчамизнинг асосий вазифамиз халққа хизмат қилиш, уларни рози қилишдир. Ва бу мана шундай ўз самарасини бермоқда. Чунки, бугун одамларнинг давлат идораларига, раҳбарларга бўлган ишончи ортмоқда.Сайёр қабулда вилоятимизнинг барча туманларидан фуқаролар қатнашдилар.



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Yanvar     
DuSeChPaJuShYa
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 

Veb-sayt faoliyatini baholang?